З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

Адреслар боғланиши 
Демак, мантикий ва физик адреслар майдонлари, ташкил этилиши ва 
ўлчами бўйича бир бирига мос эмас. Мантиқий адреслар майдонинг 
максимал ўлчами одатда процессорнинг разряди билан аниқланади (масалан 
2
32
), ва замонавий тизимларда физик адреслар майдонининг ҳажмидан кўзга 
кўринарли даражада юқори булади. Шундай экан, процессор ва операцион 
тизим асосий ҳотирада жойлашган дастурни дастур кодига, реал физик 
адресга таянган ҳолда йўлни акс эттириш керак. Бундай кўринишда 
адресларни тасвирлаш адресларни транслацияси ёки адресларни боғлаш деб 
номланади. 


89 
Мантиқий адреснинг физик адрес билан боғланиши дастур 
операторининг бажарилишигача ёки бажарилиш вақтида амалга оширилиши 
шарт. Бундай ҳолда, курсатмаларни ва маълумотларни ҳотирага боғлаш
қуйидаги қадамлар буйича амалга оширилади. 
-Компиляция босқичи.. 
-Юклаш босқичи 
-Бажарилиш босқичи. 
Ҳотиранинг бошқарув тизими функцияси. 
Ҳотирадан самарали фойдаланишни таъминлаш учун операцион тизим 
қуйидаги функцияларни бажариши лозим: 
Физик ҳотирани аниқ бир соҳасида жараён адреслар тўпламини акс 
эттириш; 
Қарама-қарши жараёнлар ўртасида ҳотирани тақсимлаш; 
Жараенлар адреслар майдонига рухсатни бошқариш; 
Оператив ҳотирада жой қолмаганда, ташқи ҳотирага жараёнларни 
(қисман ёки тўлиқ) юклаш; 
Бўш ва банд ҳотирани ҳисобга олиш. 
Ҳотира бошқарувининг энг оддий схемалари. 
Дастлабки операцион тизимларда ҳотирани бошқаришнинг энг оддий 
методлари қўлланилган. Бошида фойдаланувчининг ҳар бир жараёни асосий 
ҳотирага кўчирилиши керак бўлган, ҳотира узлуксиз майдонини банд қилган, 
тизим эса қўшимча фойдаланувчи жараёнларга бир вақтнинг ўзида асосий 
хотирада жойлашиб турганича хизмат курсатади. Кейин “оддий свопинг” 
(аввалги тизимлардагидек, ҳар бир жараённи асосий хотирага жойлаштиради, 
аммо баьзи кўрсаткичларга асосан баьзи жараёнлар обзорини асосий 


90 
хотирадан ташқи хотирага тўлиқ чиқаради ва уни бошқа жараён образи 
билан алмаштиради) пайдо бўлди. Бу турдаги схема нафақат тарихий 
қийматга эга. Ҳозирги вақтда улар ўқув-машқ ва илмий – тажриба моделли 
операцион тизимларида, шунингдек операцион тизим «тикилган» холда 
ўрнатилган компютерларда(embedded) қўлланилади. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling