103
HPFS файл тизими.
HPFS файл тизими (High File System – юқори унумдорликка эга бўлган
файл тизимидир) биринчи марта OS/2 ва Law Manager ОТ ларида пайдо
бўлди. Бу файл тизими, IBM ва MS компания мутахассислари томонидан
MVS,VM/EMS файл тизимлари ва виртуал мурожаат усули тажрибаси
асосида ишлаб чиқилди. HPFS кўп масалалик режими файл тизими сифатида
яратила бошлади ва катта ўлчамли дисклардаги файллар билан ишлашда
юқори унумдорликни таъминлаш учун мўлжалланган эди.
HPFS асоси қилиб олинган файлларни дискда жойлаштириш принципи,
файл тизимини унумдорлигини, ва унинг ишончлилиги ва бузилишларга
қатъийлилигини оширади.
HPFS файл тизими, FAT билан таққослаганда қуйидаги устунликларга
эгадир:
- юқори унумдорлик;
- ишончлилик;
- файл ва каталогларга мурожаатни мосланувчи ҳолда бошқариш
имконини берадиган кенгайтирилган атрибутларни қўллаш;
- диск маконидан самарали фойдаланиш.
Бу устунликлар HPFS структурасидан келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: