З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва
Download 1.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Операцион тизимлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11-Маъруза. Windows NT тармоқ ОТи ва бошқа тармоқ ОТ лари билан қиёсий характеристикалари Режа
- ОТ лар асос характеристикалари.
Назорат саволлари :
1. «Тармоқ Операцион Тизими » тушунчасига таъриф беринг. 2. Тармоқ ОТнинг асосий ташкил этувчиларини айтинг. 3. Тармоқ ОТни қуришнинг қандай усуллари мавжуд? Уларни фарқи нимада. 4. Бир рангли ва икки рангли тармоқлар. Таърифлари ва фарқлари. 122 11-Маъруза. Windows NT тармоқ ОТи ва бошқа тармоқ ОТ лари билан қиёсий характеристикалари Режа: 1. Windows NT ОТи харктеристикаси 2. Windows NT ОТи хизматлари 3. Windows NT ОТи имкониятлари 4. Тармоқ ОТлари қиёсий характеристикаси. “Қайси тармоқ ОТ лари яхшироқ” деган савол ҳар доим, компьютерга тегишли газета ва журналларда жуда кўп муҳокама қилинади. Кимдир Windows NT – энг идеал иловалар сервери дейди, м-н, Билл Гейтс “Windows NT – UNIX” нинг, UNIX га қараганда энг яхши варианти деган. (уни албатта тушунса бўлади). Ҳар бир ўз фикрини билдираяпган муаллифлар, ўқувчиларнинг ҳаммасида нарҳи қиммат қурилмалар бир деган ишонч билан гапирадилар. Биз эса амалий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда, асосий тармоқ ОТ ларини яъни Novell Netware 4.1, Microsoft Windows NT Server 4.0 ва UNIX ОТ ларни, уларни админстрлаш ва реал кўп платформали гетероген платформада ишлатиш хусусиятларига асосланиб, уларнинг асосий сиёсий характеристикасини берамиз. Албатта, бу ОТ лардан бошқа ОТ лар ҳам кўп, аммо биз ўзимизда, СНГ давлатлари ва Россияда кўпроқ фойдаланилган шу ОТ ларни мисол қилиб олдик. Албатта, бу ОТ ларнинг ҳам турли версиялари мавжуд, баъзи ҳолларда уларни маълум иловалар билан ишлатиш мумкин ва х.к.лардир, аммо биз уларнинг умумий характеристикаси бўйича таққослаймиз. Ва энг умумий кўрсаткичлар бўйича уларни кўриб чиқамиз. ОТ лар асос характеристикалари. 123 Бу уччала ОТ лар кўп масалалидир. Аммо Netware да кўп масалалик- кооперативдир, шу билан бир қаторда, жараёнлар серверда тизим ядро режимида бажарилади (яъни жараёнлар хотираси химояси йўқдир). Бу хусусият эса ўз навбатида бу тизимни, иловалар сервери сифатида қўллашни хавфли қилиб қўяди, чунки ихтиёрий нотўғри ёзилган илова серверни “осиб” қўйиши мумкин. Шу билан бирга айнан шу хусусият, ОТ ни юқори даражада унумдорликка эришишига олиб келади, чунки бу хосса жараёндан жараёнга ўтишда, фойдаланувчи режимидан ядро режимига ўтишда ва тескарисида ҳам харажатларни камайтиради ва тез ўтишга имкон беради, натижада тизим катта тезликда ишлайди. Бир хил шароитда, Netware Windows NT ёки UNIX га нисбатан юқори унумдорликка эга. Уччала ОТ ҳам симметрик, кўпроцессорли ишлов беришни қувватлайди (SMP) аммо бу хусусият Netware учун муҳим эмас, шунинг учун ҳам буни фақат сертификацияланган серверларнинг тор доирасида ишлатилади. Албатта кўпроцессорли ишлов беришни Windows NT ёки UNIX учун қўллаш қулай, яъни шуни таъкидлаш мумкинки, UNIX нинг кўп версиялари, ўнлаб процессорли серверларда аъло даражада ишлайди, уларнинг масштаблаштирилганли Windows NT га нисбатан юқори. UNIX асосидаги кластер тизимлари ҳам ўзларини яхши кўрсатганлар, аммо бу учун UNIX нинг ҳамма версиялари ҳам ярай бермайди. Windows NT учун кластер тизими тугалланган эмас. Netware тўлиқ аппарат қатъийликни таъминлайди. (SFT III), Windows NT да бундай ўхшаш имконият йўқ, (бундай хусусият индивидуал бўлиб, аппарат таъминотга боғлиқ бўлса ҳам) Бузилишларга қатъийлик учун намуна албатта – мейнфреймлардир. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling