З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Стандарт ҳолатлар принципи (по умолчанию)


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

Стандарт ҳолатлар принципи (по умолчанию). Тизим билан 
ишлашда, ҳам генерация босқичида ҳам, тизимлар билан боғланишни ташкил 
этишни енгиллаштириш учун қўлланилади. Принцип тизимидаги 
фойдаланувчи дастурини характерловчи ва уларнинг бажарилиш вақтини 
олдиндан аниқловчи, қурилма конфигурацияси, модуллар ва жараёнлар 


42 
структурасини тавсифларини тизимда сақлашга асослангандир. Бу 
маълумотни фойдаланувчи тизими, маълумот берилмаган бўлса,ёки атайдан 
аниқлаштирилмаган бўлса, фойдаланади. Умуман, бу принципни қўллаш, 
фойдаланувчи тизим билан ишлаяпган вақтда, у ўрнатадиган параметрларни 
қисқартириш имконини беради.
Жойини ўзгартириш принципи. Бу принцип модулларнинг 
бажарилиши, уларнинг хотирада жойлашган ўрнига боғлиқмаслигини кўзда 
тутади. Модул матнини, уни хотирада жойлашувига мос равишда созлаш 
махсус механизмлар, ёки унинг бажарилиши давомида амалга оширилади. 
Созлаш, командаларнинг адрес қисмида фойдаланадиган ҳақиқий адресларни 
аниқлашдан иборат бўлиб, айни ОТлар учун қабул қилинган оператив 
хотирани тақсимлаш алгоритми ва қўлланиладиган адреслаш усули билан 
аниқланади. У фойдаланувчи дастурларига ҳам тақсимланади. 
Виртуаллаштириш принципи. Бу тизим ягона марказлашган 
схемадан 
фойдаланиб, 
тизим 
структурасини, 
жараёнларни 
режалаштирувчилар 
(планировшиклар) 
ва 
ресурс 
(мониторлари) 
тақсимловчилари маълум мажмуаси кўринишида тасвирлашга имкон беради. 
Виртуаллик концепцияси, виртуал машина тушунчасида аксланади. 
Ихтиёрий ОТ, ҳақиқатда, фойдаланувчидан, реал аппарат ва бошқа 
ресурсларни яшириб, уларни маълум абстракциялар билан алмаштиради. 
Натижада, фойдаланувчилар виртуал машинани, уларнинг дастурларини 
қабул қилувчи ва уларни бажариб, натижа берувчи етарли даражадаги 
абстракт қурилма сифатида фойдаланадилар ва тасаввур қиладилар. 
Фойдаланувчини, умуман ҳисоблаш тизими реал конфигурацияси ва унинг 
компоненталаридан самарали фойдаланиш қизиқтирмайди. Бир нечта 
параллел жараёнлар учун, бир вақтнинг ўзида реал тизимда мавжуд бўлмаган 
нарсадан бир вақтда фойдаланиш тасаввури ҳосил қилинади. 
ВМ, реал архитектурани ҳам акс эттириши мумкин, аммо бу ҳолда 
архитектура 
элементлари 
кўпинча 
система 
билан 
ишлашни 


43 
соддалаштирувчи, мукаммалаштирувчи янги параметрлар билан чиқадилар. 
Фойдаланувчи нуқтаи-назарида, идеал машина қуйидагиларга эга бўлиши 
керак: 
- ишлаши мантиқи жихатидан бир хил тарздаги, чегараланмаган хажмга 
эга бўлган виртуал хотира; 
- параллел равишда бир-бирига таъсир қиладиган ва ишлай оладиган 
виртуал процессорларнинг ихтиёрий миқдори; 
- виртуал машина хотирасига кетма-кет ва параллел, синхрон ва 
асинхрон 
мурожаат 
этишга 
қодир 
бўлган 
виртуал ташқи 
қурилмаларнинг ихтиёрий миқдори (сони) маълумотлар хажми 
чегараланмаганда идеал машинага яқинлаштирилган, ОТ томонидан 
амалга ошириладиган виртуал машина қанчалик катта бўлса, яъни 
архитектурали мантиқий характеристикаси реалдан қанчалик фарқ 
қилса, демак виртуалликнинг шунчалик юқори даражасига эришилган 
бўлади. ОТ бир-бири ичига жойлаштирилган ВМ иерархияси сифатида 
қурилади. 
Дастурларнинг 
қуйи 
сатҳи 
машинанинг 
аппарат 
воситаларидир.
Кейинги сатҳ эса дастурий бўлиб, қуйи сатҳ билан биргаликда, машина 
янги хоссаларга эга бўлишига ёрдам беради. Ҳар бир янги сатҳ 
маълумотларга ишлов бериш функция имкониятларини кенгайтириш 
имконини бериб, қуйи сатҳларга мурожаатни осонлаштиради.
ВМ ларни иерархик тартибга солиш устунликларга эга бўлиш, яъни 
лойиха доимийлиги, дастур тизимлари ишончлилиги, ишлаб чиқиш 
муддатлари қисқариши, қатор муаммоларга эга. Уларнинг асосийлари: 
виртуаллаштириш сатҳлари сонини ва ҳоссаларини аниқлаш, ОТ нинг ҳар 
бир сатҳига зарурий қисмларни киритиш қоидаларини аниқлаш. 
Абстрактлаштириш (виртуализация) алоҳида сатҳлари хоссалари: 
1. Ҳар бир сатҳда, юқори сатҳлар мавжудлиги ва хоссалари тўғрисида хеч 
нарса маълум эмас. 


44 
2. Ҳар бир сатҳда, бошқа сатҳлар ички тузилиши тўғрисида хеч нарса 
маълум эмас. Улар орасидаги боғланиш олдиндан белгиланган қатъий 
қоидалар орқали олиб борилади.
3. Ҳар бир сатҳ бир нечта модулдан иборат, уларнинг баъзилари ички 
ҳисобланади ва уларга бошқа сатҳлар мурожаат қилиши мумкин. 
Қолган модуллар номи юқори сатҳларга маълум ва шу сатҳлар билан 
боғлана олади. 
4. Ҳар 
бир сатҳ маълум ресурсларга эга, у ўз ресурслари 
абстракцияларини (виртуал ресурсларни) бошқа сатҳлардан яшириши 
ёки таклиф қилиши мумкин. 
5. Ҳар бир сатҳ, тизимда маълумотларнинг маълум абстракциясини 
таъминлайди. 
6. Ҳар бир сатҳда, бошқа сатҳга нисбатан қилинаяпган таклиф минимал 
бўлиши шарт. 
7. Сатҳлар орасидаги боғланиш аниқ аргументлар, бир сатҳдан 
иккинчисига узатил адиган аргументлар билан чегараланган бўлиши 
керак.
8. Глобал маълумотлардан бир нечта сатҳлар фойдаланиши мумкин эмас.
9. Ҳар бир сатҳ бошқа сатҳлар билан мустахкамроқ ва кучсиз боғланиши 
керак.
10. Абстракция сатҳи орқали бажариладиган ҳар қандай функция ягона 
киришга эга бўлиши керак.
Дастурий таъминотни ташқи қурилмаларга боғлиқ эмаслиги 
(мустақиллиги) принципи. Бу принцип, дастурнинг аниқ қурилмалар билан 
боғланиши, даструларни трансляция даражасида эмас, балки ундан 
фойдаланишни режалаштириш давридалигидан иборатдир. Дастурларнинг 
янги қурилмалар билан ишлаши вақтида, қайта компиляция қилиниши талаб 
қилинмайди. Бу принцип кўпгина ОТларда амалга оширилади.


45 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling