З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Функционал танланиш принципи


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

Функционал танланиш принципи. Бу принцип, ҳисоблашлар 
унумдорлигини ошириш мақсадида, доимий равишда оператив хотирада 
бўлиши керак бўлган модулларни ажратишни назарда тутади. ОТ нинг бу 
қисми ядро дейилади.
Бир томонда оператив хотирада қанча модуллар кўп бўлса, амаллар 
бажарилиш тезлиги шунча юқори бўлади. Бошқа томондан, ядро банд 
қиладиган хотира хажми жуда катта бўлиши мумкин эмас, чунки акс ҳолда 
амалий масалаларга ишлов бериш самараси паст бўлади. Ядро ўз таркибига 


41 
узилишларни бошқариш модуллари, мультимасалаликни таъминловчи 
жараёнлар орасида бошқарувни узтиш модуллари, хотирани тақсимлаш 
модули ва х.к.ларни олади.
ОТ ни генерация қилиш принципи. Бу принцип, ечиладиган масала 
ва ҳисоблаш тизимининг конфигурациясидан келиб чиққан ҳолда, ОТ ни 
созлашга имкон берадиган ОТ ядроси архитектурасини ташкил этиш 
принципини белгилайди. Бу процедура жуда кам ҳолларда, ОТ ни узоқ вақт 
давомида эксплуотация қилиш олдидан бажарилади.
Генерация жараёни махсус генератор-дастури ва мос кириш тили 
ёрдамида амалга оширилади. Генерация натижасида ОТ нинг, тизимли модул 
ва катталиклардан иборат тўлиқ версияси вужудга келади. Модуллилик 
принципи генерацияни аҳамиятли даражада соддалаштиради. Бу принцип 
айниқса Linux ОТ ларида яққол кўзга ташланади, унда нафақат ОТ ядроси 
генерация қилинади, юкланадиган транзит модуллари таркибини кўрсатади. 
Бошқа ОТ ларда конфигурация қилиш инсталляция жараёнида бажарилади. 
Функционал ортиқчалилик принципи. Бу принцип айнан бир 
амални, ҳар хил воситалар билан бажариш имкониятини ҳисобга олади. ОТ 
таркибига ресурсларни бошқарувчи бир неча хил мониторлар ва файлларни 
бошқарувчи бир неча хил мониторлар ва файлларни бошқарувчи бир нечта 
тизимлар ва х.к.лар киради. Бу эса ўз навбатида, ОТ ни ҳисоблаш тизимини 
аниқ конфигурациясига тез ва етарли даражада мослашишга, аниқ синф 
масалаларини ечишда техник воситаларни самарали юклашни максимал 
таъминлашга ва шунда максимал унумдорликка эришишга олиб келади.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling