З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва
Download 1.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Операцион тизимлар
Назорат саволлари:
1. Linux ОТ хусусиятларини айтиб беринг. 2. Linux ОТи учун қандай муаммолар муҳимдир. 3. FreeBSD ОТ қандай тизим? 4. Linux ва FreeBSD ОТлари орасидаги асосий фарқларни айтиб ўтинг. 146 14-Маъруза. Реал вақт тармоқ ОТлари – QNX Режа: 1. Реал вақт тармоқ ОТлари – QNX ва унинг хусусиятлари. 2. QNX ОТи архитектураси. 3. Семейство ОС OS/2 ОТлари оиласи ва IBMнинг Warp компонентаси. 4. Архитектура хусусиятлари ва асосий имкониятлари (интерфейс). Реал вақт ОТ и учун амалга ошиши мажбурий бўлган асосий принципларни кўриб чиқамиз. Реал вақт ОТ и архитектурасига қўйиладиган 1-чи асосий талаб, кўпмасалалик (ҳақиқий маънода). QNX ОТ и ia 32 архитектурали процессорлар учун ишлаб чиқилган кучли ОТ дир. У, реал вақт режимида, ҳам алоҳида компьютерда, ҳам локал ҳисоблаш тармоғида ишлайдиган мураккаб дастур мажмуаларини лойиҳалаштириш имконини беради. QNX таркибига киритилган (встроенные) воситалар, алоҳида компьютерда кўпмасалаликни ва ҳар хил компьютерларда, параллел бажариладиган масалаларни, локал ҳисоблаш тармоғи муҳитида ўзаро боғланиб ишлашни қўллайди. Шундай қилиб бу ОТ тақсимланган тизимларни қуриш учун жуда яхши тўғри келади. Тизимда асосий дастурлаш тили С дир. Асосий операцион муҳит POSIX стандартига мос келади. Бу нарса, QNX олдин ишлаб чиқилган дастурий таъминотни, тақсимланган ишлов бериш муҳитида ишлашни ташкил этиш имконини беради (озгина ўзгартиришлар билан). QNX ОТ и тармоқга мўлжалланган ва мультимасалалик бўлиш билан бирга, кўпфойдаланувчилидир (кўптерминалли). Ундан ташқари, у масштабланадигандир. 147 Фойдаланувчи ва амалий дастурлаш интерфейси UNIX тизимига ўхшайди, чунки POSIX стандартига жавоб беради. Аммо бу ОТ, UNIX нинг версияси эмас, у бутунлай бошқа, (UNIX га нисбатан) архитектура принципига асосланиб яратилган. QNX, микроядро ва ахборотларни алмашиш принципида қурилган биринчи тижорат ОТ дир. Тизим турли даражадаги мустақил (аммо ахборот алмашиш йўли билан мулоқат қиладиган) жараёнлар (менеджер ва драйверлар) кўринишида амалга оширилган, уларнинг ҳар бири, маълум хизматларни бажаради. Буларнинг ҳаммаси қуйидаги устунликларни келиб чиқарди: олдиндан айта олиш – бу дегани, тизимни қатъий реал вақт режимига қўллаш мумкин. UNIX нинг хеч қайси версиясида бу нарса йўқ, Windows NT да ҳам шу аҳволдир. масштаблаштирилганлик ва самарадорлик ресурслардан оптимал фойдаланиш ва QNX ни бошқа тизимлар (embedded- встроеннный)га қўлланишини билдиради. кенгайтиришлик ва ишончлилик бир вақтда таъминланади, чунки ёзилган драйверни ядрога компиляция қилинмайди. FLEET – тез тармоқ протоколи ахборот алмашиш учун шаффофдир, автоматик тарзда бузилишларга қатъийлилик, юклама баланси альтернатив йўлларни маршрутлашни таъминлайди. Photon – компакт график тизими, тизимнинг ўзига ўхшаб модуллилик асосида қурилган ва GUI ни тўлиқ функцияли интерфейсини яратади. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling