З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва
-Маъруза. ОТ ларда ахборот хавфсизлиги тушунчаси
Download 1.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Операцион тизимлар
16-Маъруза. ОТ ларда ахборот хавфсизлиги тушунчаси.
Режа: 1. Ахборот тизимлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари. 2. Ахборот хавфсизлиги асосий тушунчалар: махфийлик (конфиденциальность), яхлитлик ва мурожаатлилик (доступность). 3. Хавфсизликка тахдидлар. 4. Хавфсизликнинг асосий тушунчалари кўзда тутилган асосий тушунчалари. 5. Хавфсизликнинг асосий технологияси-криптография. 6. ОТ химоя механизмлари. 1988 йил октябрь ойида, АҚШ да, америка компьютерлари тизими хавфсизлигига тахдидлари энг йириги рўй берди. 23-ёшли Корнел Университети битирувчиси Робер Г. Моррис ARPA NET компьютер тармоғига жуда кам учрайдиган компьютер вирусларининг кўринишларидан бири-тармоқ “қурт”ини қўйиб юборди. Тахдид натижасида кўпгина умуммиллий клмпьютер тармоқлари, хусусан Internet, CSnet, BITnet, ARPA NET ва Milnet – маҳфий бўлмаган харбий тармоқларни тўлиқ ёки қисман ишдан чиқарди. Натижада вирус бутун Америка бўйлаб, кўпгина йирик Университетлар, интститутлар, хукумат лабараториялари, хусусий фирма, харбий база, клиника, NASA агентлиги каби корхоналарнинг 6200 дан зиёд компьютер тизимларини ишдан чиқарди. Бу тахдид зарари мутахассислар томонидан минимум 100 млн. долларга баҳоланди. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда ахборот хавфсизлиги муаммолари умуман тан олинган бўлиб, тизим яхлитлигини бузиш жараёнларига катта этибор берилмоқда. Йирик компанияларнинг, хавфсизлиги тизимини бузилиши орқали кўраяпган зарари триллионлаб долларни ташкил этади. Бу 162 кўрсаткич бундан ҳам катта бўлиши мумкин, чунки сўровнома ўтказилган компанияларнинг учдан иккиси кўрсатилган зарарнинг сонли миқдорини аниқлай олмадилар. Хавфсизликни таъминлаш муаммоси комплекс характерга эга бўлиб, уни ечиш учун ҳуқуқ, ташкилий ва дастурий техник чораларни биргаликда амалга ошириш керак. Шундай қилиб, ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимли ёндашишни талаб қилади ва бунинг учун турли ахлоқий, қонуний, маъмурий ва техник восита ва усуллардан фойдаланиш зарур. Бизни техник восита ва усуллар қизиқтиради. Техник воситалар дастурий ва аппарат таъминоти ёрдамида амалга оширилади ва ҳимояни турли масалаларини ечади, ва улар ОТ нинг таркибига киритилиши ёки алоҳида маҳсулот сифатида амалга оширилиши мумкин. Бунда ОТ ни ҳимояланганлигига кўпроқ эътибор берилади. Қўшимча ҳимоя воситаларини амалга ошириш учун талай сабаблар мавжуд. Энг муҳими, махфий маълумотларга ташқи томондан мурожаат уринишларига йўл қўймасликдир. Шу билан бирга, ҳар бир дастурий компонент, тизимли ресурслардан фақат, шу ресурслардан фойдаланишнинг қатъий белгиланган қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланишини кафолатлаш ҳам кам аҳамиятга эга эмас. Бундай талаблар ишончли тизим учун зарурдир. Бундан ташқари химоя механизмлари мавжудлиги, тизим ишончлилигини, тизим компоненталари ўртасидаги интерфейснинг ўртасидаги яширин хатоларини топиш ҳисобига, ошириши мумкин. Хатоларни олдинроқ топиш, тизим бошқа қисмларини зараланишидан сақлайди. Ресурсларга бўлган муносабат, вақт ўтиши ва иловага қараб ўзгариши мумкин. 163 ОТ, амалий дастурларни, ҳимояланган ресурсларни яратиш ва қувватлаш учун инструментлар билан таъминлаши зарур. Бу ерда тизим мосланувчанлиги учун муҳим бўлган принцип-ресурсларга муносабатни механизмлардан ажратиш. Механизмлар у ёки бу ҳолат қандай бажарилади, муносабат эса қайси ҳолат бажарилишини белгилайди. Муносабат жой ва вақтга қараб ўзгариши мумкин. Иложи борича умумий механизмлар амалга оширилгани мақсадга мувофиқдир, чунки муносабатни ўзгариши, тизимли параметр ва жадвалларнигина ўзгаришини талаб қилади. Бахтга қарши, химояланган тизим фойдаланувчини кўпгина имкониятлардан воз кечишига мажбур қилади. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling