З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Архитектура асосий хусусиятлари


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

Архитектура асосий хусусиятлари. 
Кўп ОТ лар замонавий процессорларнинг, икки режимдан бирида 
ишлаш хусусиятидан, яъни имтиёзли (ядро режими, ёки супервизор режими) 
ва фойдаланувчи (иловалар бажарилиши режими) режимларида ишлаш 
хусусиятларидан фойдаланилади. 
Windows NT ни яратишда, яратувчилар унинг мобиллигини, яъни 
бошқа платформаларга енгил кўчириб ўтказишликни таъминлаш учун 4 та 
имтиёзли даражаларидан фақат 2 та даражасидан фойдаланишга қарор 
қилдилар. 
Windows NT/2000/XP операцион тизим асосий компоненталаридан 
бири, унинг микроядро принципи бўйича қурилишидан келиб чиққан 
компоненталаридан бири, унинг ижро тизимидир (Win 32 Executive). У ОТ 
нинг, жараёнлар ва оқимларни бошқариш, хотирани бошқариш, жараёнлар 
орасидаги алоқа, ҳимоя, киритиш-чиқариш амаллари (файл амаллари
кэшлаш, тармоқда ишлаш ва бошқалар). 


159 
Ижро тизими компоненталари қуйида келтирилган: 

жараёнлар диспетчери (Process Manager) – жараёнларни кузатади, 
яратади ва олиб ташлайди

виртуал хотира диспетчери (Virtual Memory Manager) бажариладиган 
жараёнларга виртуал хотира беради. 

объектлар диспетчери (Object Manager) объектларни яратади ва 
қўллайди. 

хавфсизлик монитори (Security Reference Monitor) объектлар 
мурожаатни ҳуқуқлаштиришни, мурожаатни назорат ва аудитни 
таъминлайди. Тизимга кириш жараёни ва химояланган тизимлар билан 
Windows NT хавфсизлик моделини амалга оширади. 

кириш-чиқиш диспетчери (Input/Output Manager) тизимда киритиш-
чиқаришни бошқаради. 

локал процедураларни чақириш воситалари (Local Procedure Call
LPC), бажарилиш муҳити ва фойдаланувчилар иловаларини 
коммуникация механизмлари ўртасида мулоқот клиент-сервер 
принципида ташкил этилишини таъминлайди. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling