З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

Назорат саволлари: 
1. Реал вақт тармоқ ОТлари – QNX ва унинг хусусиятлари 
2. QNX ОТи архитектураси тушунтириб беринг. 
3. Тақсимланган ҳисоблашларни ташкил этишнинг асосий 
механизмларини айтиб ўтинг 
4. OS/2 операцион тизимлари оиласининг асосий хусусиятлари санаб 
ўтинг. 


152 
15-Маъруза. Win 9.Х. ОТ лари. 
Режа: 
1. Windows операцион тизими. 
2. Windows 9.X ОТи. 
3. Архитектура ва асосий хусусиятлари. 
4. Windows NT/2000/XP ОТлари. 
5. Windows NT/2000/XP архитектурасининг асосий хусусиятлари. 
Ҳаммага маълумки, MS компанияси шахсий компьютерлар учун 
дастурий таъминот яратишда сўзсиз етакчи ролни эгаллаган. Бу 
компаниянинг турли дастурий таъминоти орасида, унинг ОТ лари алохида 
ўринни эгаллайди. Бу компания ўз фаолиятини биринчи шахсий 
компьютерлар учун бир дастурли операцион тизимлардан бошлаб, бу 
компания яқинда серверли ОТ ни бир нечта версияларини – яъни Win 2003 
ни ишлаб чиқди улар корпоратив тармоқлар учун мўлжалланган бўлиб, 
ҳозирги кунда улар энг мураккаб ва тўлиқ функцияли ҳисобланади. Қўшиб 
чиқариладиган (шу жумладан чўнтак компьютерлари ва Мобил тизимлар 
учун) MS, Win СЕ оиласи ОТ ларини ишлаб чиқди. Охирги шундай ОТ лари, 
Pocket PC типидаги оммавий компьютерлар учун ишлаб чиқилган. Унинг 
номи Microsoft Win Mobile 2003 for Pocket PC. 
Microsoft компанияси, фойдаланувчиларга график интерфейс ва бир 
нечта иловалар билан бир вақтда ишлаш имконини берди. Win нинг биринчи 
тизимлари, MS DOS ОТ и билан ишлайдиган қобиқ дастурдан иборат эди. У
MS DOS тизимидан ишга туширилар, ва шундан MS DOS марказий 
процессорни ҳимояланган режимга ўтказар ва бир нечта масалани параллел 
бажарилишини ташкил этар эди. График интерфейс мавжудлиги ва уни 
Microsoft томонидан (Graphical User Interfase, GUI), кенг кўламда 
қувватланиш шунга олиб келдики, кўпгина янги дастур махсулотлари шу 
янги имкониятларга мўлжаллаб ишлаб чиқилди. Вақт ўтиши билан Microsoft 
компанияси, ҳисоблашлар ишончлилиги ва у самарадорлигини таъминлашга 


153 
эътиборини қаратди, аммо фойдаланувчига интуитив жиҳатдан тушунарли ва 
умуман қулай интерфейс билан таъминлаш асосий масала бўлиб қолди. 
Win ОТ лар ҳамма версиялари учун ишлаб чиқилган иловалар (Win 
мухити учун) ҳаммасидан ҳам бир хил кўринишга эгадир. (Win 95, …., Win 
ХР в х. лар учун), натижада бир ОТ билан ишлай оладиган фойдаланувчи 
бошқасида ишлашни бемалол уддалайди. Бу унинг устунлигидир. 
Win ОТ ларнинг асосий хусусияти, улар диалог режимида ишлаш учун 
мўлжаллангандир, шунинг учун ҳам асосий интерфейс графикдир. М-н, 
Linux, QNX ёки OS/2 команда қатори интерфейсидан фойдаланиб ишланса
Win ҳамма ОТларидан команда қатори интерфейсини графикасиз олиб 
бўлмайди. 
Баъзи ҳолда график режим керак эмас, чунки бажарилаяпган жараён, 
фойдаланувчи билан диалогни талаб этмайди. Бунга мисол қилиб серверлар 
ишини олиш мумкин. Яна технологик жараёнларни ва махсус автоматлашган 
қурилмани бошқариш масалаларини мисол қилиш мумкин. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling