№
|
Хавф тавсифи
|
Тадбирлар
|
1.1.
|
Мижознинг ўлчаш натижаларига таъсири.
|
1. Ходимларни ўқитиш.
2. Ходимларнинг билимларини текширишни ташкил этиш.
3. Ишончсиз натижаларни тақдим этилишини олдини олиш бўйича ходимларни маъсулиятини ошириш.
4. Хизмат кўрсатиш жараёнининг турли босқичларини амалга оширишда, хусусан мижозларнинг буюртмаларини ва ўлчаш воситаларини “Мижозлар билан ишлаш” бўлими томонидан қабул қилиниши ва шу орқали мижоз ҳамда ходим ўртасида алоқаларни чеклаш, ходимнинг бошқа ходимларга босим ўтказишини олдини олиш ҳамда улар томонидан ёзилган тилхат орқали жавобгарликни кучайтириш.
5. Рухсат этилмаган шахсларни лабораторияларга киришини эшикларга қулфлар ўрнатиш орқали чеклаш, раҳбар номига мурожаатнома ёзишини ва раҳбарнинг рухсати билан киришини, белгиланган талабларга риоя этилишини таъминлаш.
|
1.2.
|
Калибрлаш натижаларини мижозлар манфаатлари йўлида сохталаштириш
|
1. Ходимларни ўқитиш.
2. Ходимларнинг билимларини текширишни ташкил этиш.
3. Ишончсиз натижаларни тақдим этилишини олдини олиш бўйича ходимларни маъсулиятини ошириш.
4. Ўриндош ходимлардан фойдаланган ҳолда натижаларнинг ишончлилигини таъминлаш ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш.
5. Техник ўқишлар орқали “Холислик сиёсати” жараён ҳужжати билан ходимларни таништириш.
6. Холислик талабларини бузган ходимларга нисбатан жиддий чоралар кўриш (меҳнат шартномасини бекор қилиш).
|
1.3.
|
Лаборатория ходимлари калибрлаш ишларини ва натижаларининг холислигини шубҳа остига қўядиган, молиявий, тижорат ва бошқа фаолият билан шуғулланиши
|
1. Ходимларни ўқитиш.
2. Ходимларнинг билимларини текширишни ташкил этиш.
3. Ишончсиз натижаларни тақдим этилишини олдини олиш бўйича ходимларни маъсулиятини ошириш.
4. Техник ўқишлар орқали “Холислик сиёсати” жараён ҳужжати билан ходимларни таништириш.
5. Холислик талабларини бузган ходимларга нисбатан жиддий чоралар кўриш (меҳнат шартномасини бекор қилиш).
|
1.4.
|
Калибрлаш лабораториясининг ўлчаш натижаларига қизиққан (метрология бўлими бошлиғи ёки унинг маъмурий жиҳатдан бўйсунадиган раҳбарнинг таътили пайтида) иш жараёнида бошқа бўлимга маъмурий бўйсунишининг пайдо бўлиши хавфи.
|
1. Филиалда калибрлаш лабораториясининг маъмурий бўйсунувининг ўзига хос хусусиятларига қўйиладиган талабларни калибрлаш лабораторияси учун ишлаб чиқилган жараён ҳужжатларида белгилаш.
2. Филиал раҳбари калибрлаш лабораториясига тўғридан тўғри раҳбарлик қиладиган метрология бўлими бошлиғини тайинлашда холисликка таҳдидларнинг таҳлилини ўтказиш.
3. Метрология бўлими бошлиғи ўз ўрнида бўлмаган вақтда филиал раҳбари буйруғи билан муносиб мутахассисни бўлимга раҳбарликка тайинлаш.
4. “Ташкилий тузилма” жараён ҳужжати билан ходимларни таништириш.
|
1.5.
|
Калибрлаш лабораторияси ходимлари иш ҳақининг бажарилаётган иш ҳажмига боғлиқлиги, ижобий ёки салбий ўлчаш натижалари ва уларнинг тавсифларига боғлиқлигини юзага келиши.
|
1. Ташкилотда калибрлаш лабораторияси ходимлари иш ҳақининг бажарилган ишлар ҳажмига, ижобий ёки салбий ўлчаш натижаларига боғлиқлигини ва уларни изоҳларига боғлиқлигини истисно этувчи низомларни тасдиқлаш.
2. Ҳар бир ходимга молиявий, маъмурий, савдо-тижорат ишлари билан шуғилланмаслиги бўйича тилхат ёздириб мажбуриятларни ошириш.
3. Калибрлаш бўйича ходимлар малакасини ошириш, халқаро усулларни жорий қилган, инновация яратган, халқаро солиштиришларда иштирок этган, аккредитация доирасини кенгайтиришда фаол қатнашган ходимларни раҳбатлантириш орқали уларга мотивация бериш.
4. Холислик талабларини бузган ходимларга нисбатан жиддий чоралар кўриш (меҳнат шартномасини бекор қилиш).
5. Юқори сифатли ходимларни рағбатлантириш бўйича чоралар кўриш.
|
1.6.
|
Маълумотларнинг махфийлигини бузилиши.
|
1. “Маълумотларни махфийлигини таъминлаш тартиби” жараён ҳужжати билан ходимларни техник ўқишлар орқали таништириш, O’z DSt ISO/IEC 17025-2019 стандарти 4.2 банди талаблари асосида ходимларнинг мажбуриятларини акс эттирувчи тилхат олиш, ходимларни билимларини текшириш.
|