"Ўз мми" дм олмалик филиали Ўлчаш воситаларини метрологик назорати бўлими
Download 146.47 Kb.
|
КЛ-ЖҲ-1 Холислик сиёсати
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Мақсади
- 2. Меъёрий иловалар
- 4. Атамалар ва тарифлар
- 5.2. Метрология бўлими КЛ калибрлаш ишларини баж аришда объектив ва мустақил фаолиятини таъминлаш учун
- 3). Ташкилий тузилма.
“ТАСДИҚЛАЙМАН” “Ўз ММИ” ДМ Олмалик филиали раҳбари _______________А.А.Файзиев “____”__________ 2022 й. ЖАРАЁН ҲУЖЖАТИ “Холислик сиёсати” КЛ-ЖҲ-1 Ўзгаришларни қайд қилиш вароғи
МУНДАРИЖА
1. МақсадиУшбу жараён ҳужжатининг асосий мақсади “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат муассасаси Олмалик филиали “Ўлчаш воситаларини метрологик назорати” (матнда метрология) бўлими КЛ фаолияти давомида келиб чиқадиган ва холисликни таъминлашга таъсир этиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ҳамда ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни амалда қўлланилишини таъминлашдан иборат. Ушбу холислик сиёсати O’z DSt ISO/IEC 17025-2019 стандарти талаблари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, калибрлаш ишларини бажаришда холислик учун шарт-шароитлар яратиш ва холисликни таъминлаш бўйича мажбуриятларни амалда бажарилишини тартибга солиш учун қўлланилади.2. Меъёрий иловаларO’z DSt ISO/IEC 17025-2019 “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига қўйиладиган умумий талаблар”.3. Жавобгарлик Мазкур жараён ҳужжатини ишлаши, фаолиятда қўлланилиши ҳамда барча жараёнларда холисликни таъминлашда филиал раҳбари, “Ўлчаш воситаларини метрологик назорати” (матнда метрология) бўлими бошлиғи, сифат бўйича маъсул ходим ва КЛ ходимлари бирдек жавобгардир. 4. Атамалар ва тарифларХолислик – муаммонинг мумкин бўлган ечимларидан бирига ёки ечимдан манфаатдор томонлардан бирига ишончнинг йўқлиги. Холислик қуйидаги бир ёки бир нечта хусусиятлар билан тавсифланади: Объективлик, мустақиллик, бетарафлик, ҳалоллик, очиқлик, мувофиқлик, адолат, тенглик, манфаатлар тўқнашуви йўқлиги.Манфаатлар тўқнашуви: бу шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият. Мустақиллик: метрология бўлими КЛ ходимлари, мижозлар билан ишлаш ходимлари, ҳар қандай ташкилот ёки шахсларнинг метрологик хизматлари натижалари билан қизиққан бошқа шахс (юридек ва жисмоний шахс) лардан мустақиллиги. Мувофиқлик: объективлик, билвосита таъсирсиз калибрлаш хизматларни амалга ошириш. Бетарафлик: калибрлаш хизматлари кўрсатишда ҳар қандай ташкилотлар ва уларнинг вакиллари, шунингдек истеъмолчилар билан бошқа ташкилотлар (шахслар) ўртасидаги муносабатларда бетараф бўлиш. 5. Умумий қоидалар 5.1. Метрология бўлими КЛ холислиги ҳар бир ходимнинг маъсулиятлиги ва лавозим мажбуриятларидан келиб чиқиб объективлигидир. Бошқача айтганда, КЛ ходимлари буюртмачи ва бўлим КЛ ўртасида манфаатлар тўқнашуви юзага келишига йўл қўйилмайди ёки улар бўлим КЛ фаолиятига салбий таъсир кўрсатмасдан ҳал этилади. Калибрлаш ишлари билан боғлиқ ишларни ўтказишда барча ходимлар манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, бўлим раҳбарини дарҳол хабардор қилиши керак. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олган филиал раҳбари бу тўқнашувнинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўрилишини таъминлайди.5.2. Метрология бўлими КЛ калибрлаш ишларини баж аришда объектив ва мустақил фаолиятини таъминлаш учун:1). Мустақиллик ва холисликни кафолатлаш.-филиал, метрология бўлими раҳбарияти КЛ ходимларига, калибрлаш ишларини бажаришга, натижаларини олишига, уларни ишлаб чиқиш ва баҳолашига таъсир кўрсатишга ҳақли эмас. Аксинча ушбу ишларга таъсир қилиши мумкин бўлган босим (маъмурий, молиявий, тижорат ва бошқалар) таъсир кўрсатишини олдини олиш чораларини кўради. Филиал ва метрология бўлими раҳбарияти КЛ фаолиятига, ўлчашлар натижаларининг ишончлилигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган маъмурий, молиявий, тижорат ва бошқа босимлардан мустақиллигини кафолатлайди.2). Ресурслар билан таъминлаш. -филиал раҳбарияти метрология бўлими КЛ ни ўз маблағлари ҳисобидан ва юқори раҳбарият рухсати билан зарур ускуналар, намунавий ўлчаш, синов ва ёрдамчи ускуналар ва бошқа моддий-техник воситалар ҳамда калибрлаш ишларини ўтказиш учун лаборатория хоналари билан таъминлайди. КЛ буюртмачилардан ёки калибрлаш ишлари натижаларидан манфаатдор бўлган бошқа шахслардан техник, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан мустақил ҳисобланади. Ўрнатилган тартибда калибрлаш натижаларини олишдан, баённомалар тузишдан ва тасдиқлашдан олдин буюртмачиларни ва ёки калибрлаш ишлари ҳамда натижаларига бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа шахсларни натижалар билан таништиришга йўл қўйилмайди. КЛда ўлчаш натижаларини ўзгартириш мақсадида лаборатория ходимига буюртмачи томонидан таъсир этиш имконияти чиқариб ташланган. Ташқи босимга учраган ходим бу ҳақда филиал раҳбарига маълум қилиши шарт.3). Ташкилий тузилма.-метрология бўлими КЛ “ЎзММИ” давлат корхонаси Олмалик филиали таркибига киради. Олмалик филиали тузилиши унинг метрология бўлими калибрлаш лабораториясининг ўз вазифасини бажаришини таъминлайди ва ўлчашлар натижалари ҳамда ишончлилигига таъсир кўрсатмаслигига кафолат беради. Шунингдек филиалнинг бошқа ходимлари КЛ ходимлари ҳамда уларнинг мустақил фаолиятига таъсир этишига йўл қўймайди. “ЎзММИ” ДК Олмалик филиалини филиал раҳбари бошқаради. Калибрлаш лабораторияси филиалнинг метрология бўлими таркиби ҳисобланади ва унга раҳбарлик метрология бўлими бошлиғи зиммасидадир. 4). Ходимлар. -лаборатория аккредитация доирасига мувофиқ ўлчашлар ўтказиш учун зарур ваколатли мутахассисларга эга. Ходимлар ўлчашлар бўйича ишларни бажариш учун тегишли ўлчаш йўналишлари бўйича таълим ва зарур тайёргарлик даражасига эга. Метрология бўлими раҳбарияти доимий равишда КЛ ходимлари малакасини оширишни ва лаёқатлилигини таъминлайди. Лабораториянинг ҳар бир ходими ўз билимлари ва ваколатлари доирасида ўлчашларни ўтказиш жараёнида мустақил равишда ҳаракат қилади, норматив-техник ҳужжатлар, ишчи ҳужжатлар, жараён ҳужжатлари билан бошқарилади ва мутахассис сифатида ўз ўлчашлари натижалари учун шахсан жавобгардир. Метрология бўлими КЛ ходимлари меҳнат интизоми масалаларини тартибга солувчи ташкилотнинг ички ташкилий-маъмурий ҳужжатларига, юқори ва филиал раҳбариятининг, КЛ фаолияти билан боғлиқ кўрсатма ва буйруқларига бўйсунадилар. КЛнинг асосий фаолияти билан бевосита боғлиқ қисмида ходимлар фақат аккредитация доирасида кўрсатилган ўлчашларни ўтказиш учун зарур бўлган тегишли меъёрий ҳужжатлар билан иш юритади. Филиалда ҳақ тўлаш тизими лаборатория ходимлари томонидан ўлчашлар бўйича ишларни бажаришнинг холислигини таъминлаш имконини беради. Ҳақ миқдори бажарилган иш ҳажмига, натижаларнинг ижобий ёки салбий эканлигига, ўлчашларга ва уларнинг изоҳланишига боғлиқ эмас. Лаборатория ходимлари ўз фаолиятининг муҳимлигидан хабардор бўлиб, ишнинг холислигини ва ўлчашлар натижаларининг ишончлилигини таъминлашга масъулдир. 5). Хавфлар. -лаборатория калибрлаш ишлашига таъсир қиладиган жараёнларда холисликнинг потенциал хавфларини аниқлайди, қайд этади ва таҳлил қилади, мумкин бўлган оқибатларни баҳолайди ва хавфларни камайтириш ва уларни олдини олиш чораларини ишлаб чиқади. Филиал раҳбарияти манфаатлар тўқнашувларини аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўради. Агар манфаатлар тўқнашуви аниқланса, филиал раҳбарияти ва метрология бўлими бошлиғи уларни ҳал қилиш чораларини кўради. 6). Мажбурият ва жавобгарлик. -филиал раҳбарияти ва метрология бўлими бошлиғи калибрлаш ишларини бажаришда холисликни таъминлаш мажбуриятини O'zDSt ISO/IEC 17025-2019 “Синов ва калибрлаш лабораториялар малакалилигига қўйилган умумий талаблар” стандартида белгиланган талабларга жавоб бериш мажбуриятини олади. Қарор қабул қилиш, КЛ фаолияти учун жавобгарлик метрология бўлими бошлиғига юклатилади. Сифатсиз хизматлар кўрсатган тақдирда филиал Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади. Филиал раҳбари филиалда холисликни таъминлаш, ходимларга ички ва ташқи босимлар ўтказмаслик, ходимларни бундай хавфлардан ҳимоя қилиш юзасидан юқори раҳбарият номига кафолат хати ёзади. Ўз навбатида юқори раҳбарият ва филиал раҳбари ўртасида филиал раҳбарига ҳамда унинг ходимларига холисликни хавф остига қўядиган босимлар ўтказмаслик мажбуриятини олиб келишув тузадилар. Филиалнинг барча ходимлари филиал фаолиятида холисликни таъминлаш, манфаатлар тўқнашуви юзага келишини олдини олиш мақсадида филиал раҳбари номига тилхат ёзиб беради. Тилхат мазмуни қуйидагиларни ўз ичига олади: Download 146.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling