5.6. Хавфларнинг холисликка таъсирини таҳлил қилиш.
-Калибрлаш лабораторияси таъминоти буюртмачининг моддий ресурсларига (бинолар, ускуналар, бошқа ресурсларга) боғлиқлигининг юзага келиши хавфи оқибатлари:
1) Натижаларнинг ишончсизлиги хавфини ортиши, ресурсларни етказиб бериш, биноларни, асбоб-ускуналарни ижарага олиш бўйича шартноманинг муддатидан олдин бекор қилиниши.
-Калибрлаш лабораторияси ходимлари иш ҳақининг бажарилган ишлар ҳажмига, ижобий ёки салбий ўлчаш натижаларига ва уларнинг изоҳларига боғлиқлигини юзага келиши хавфининг оқибатлари:
1) Ўлчаш натижаларини ва калибрлаш нуқталарини сохталаштириш.
-Калибрлаш лабораториясининг ўлчаш натижаларига қизиққан (метрология бўлими бошлиғи ёки унинг маъмурий жиҳатдан бўйсунадиган раҳбарнинг таътили пайтида) иш жараёнида бошқа бўлимга маъмурий бўйсунишининг пайдо бўлиши хавфининг оқибатлари:
1) Рад этиш, қониқарсиз натижалар билан ўлчашни тўхтатиш.
2) Ўлчаш натижаларини ўзгартириш, ўлчашларни такрорлаш учун калибрлаш лабораториясининг ходимларига босим ўтказиш ва таъсир қилиш.
3) Аккредитацияни соҳасидаги фаолиятни тўхтатиб туриш.
4) Маъмурий жавобгарлик.
-Мижознинг ўлчаш натижаларига таъсири хавфи оқибатлари:
1) Мижозни қониқтирмайдиган ўлчаш натижаларини калибрлаш ҳисоботларидан чиқариш.
2) Калибрлаш лабораториясига ишонч даражасининг пасайиши.
3) Ўлчаш натижаларини ўзгартириш. Ишончсиз ўлчаш натижаларини бериш.
4) Аслида бажарилмаган иш бўйича калибрлаш натижаларини рўйхатга олиш.
5) Аккредитацияни соҳасидаги фаолиятни тўхтатиб туриш.
6) Маъмурий жавобгарлик.
-Калибрлаш натижаларини мижозлар манфаатлари йўлида сохталаштириш хавфи оқибатлари:
1) Ишончсиз калибрлаш натижаларини тақдим этиш.
2) Калибрлаш лабораториясига ишонч даражасининг пасайиши.
3) Калибрлаш ҳисоботларини бекор қилиш.
4) Аккредитацияни соҳасидаги фаолиятни тўхтатиб туриш.
5) Маъмурий жавобгарлик.
5.7. Холисликка таъсир қилувчи хавфларнинг сабабларини таҳлил қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |