"Ўз мми" дм олмалик филиали Ўлчаш воситаларини метрологик назорати бўлими


Download 146.47 Kb.
bet6/8
Sana27.12.2022
Hajmi146.47 Kb.
#1069534
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
КЛ-ЖҲ-1 Холислик сиёсати

Хавф

Сабаблари таҳлили

Маълумотларнинг махфийлигини бузилиши.

“Маълумотларни махфийлигини таъминлаш тартиби” жараён ҳужжати билан ходимларни техник ўқишлар орқали таништирмаслик, O’z DSt ISO/IEC 17025-2019 стандарти 4.2 банди талаблари асосида ходимларнинг мажбуриятларини акс эттирувчи тилхат олинмаслик.

Калибрлаш лабораторияси ходимлари иш ҳақининг бажарилаётган иш ҳажмига боғлиқлиги, ижобий ёки салбий ўлчаш натижалари ва уларнинг тавсифларига боғлиқлигини юзага келиши.

Филиал иш ҳақига боғлиқ ички ҳужжатларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда холислик хавфининг олдини олиш бўйича етарли чора-тадбирларни кўрилмаслик. Ходимларни молявий, маъмурий, савдо-тижорат ва бошқа ишлар билан шуғуланишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилмаслик.

Калибрлаш лабораториясининг ўлчаш натижаларига қизиққан (метрология бўлими бошлиғи ёки унинг маъмурий жиҳатдан бўйсунадиган раҳбарнинг таътили пайтида) иш жараёнида бошқа бўлимга маъмурий бўйсунишининг пайдо бўлиши хавфи.

Филиал раҳбари маъмурий жиҳатдан бўйсунадиган амалдаги метрология бўлими бошлиғини тайинлашда манфаатлар тўқнашуви юзага келишини аниқлаш учун етарли чоралар кўрилмаслик, метрология бўлими иш вақтида бўлмаганида буйруқ асосида муносиб мутахассисни бўлим бошлиғи ўрнига тайинламаслик, техник ўқишлар орқали ходимлар малакасини оширмаслик оқибатида ушбу хавф юзага келади.

Лаборатория ходимлари калибрлаш ишларини ва натижаларининг холислигини шубҳа остига қўядиган, молиявий, тижорат ва бошқа фаолият билан шуғулланиши

Холислик ва махфийликни таъминлаш бўйича ходимлардан мажбуриятларини назарда тутувчи тилхат олинмаслик, техник ўқишлар орқали “Холислик сиёсати” жараён ҳужжати билан таништирмасилик, холисликни бузган ходимларга нисбатан жазо чораларини кўрмаслик (меҳнат шартномасини бекор қилиш) оқибатида ушбу хавф юзага келади.

Мижознинг ўлчаш натижаларига таъсири.

Манфаатлар тўқнашувларини аниқлаш учун етарли чоралар кўрилмаслик, мижоз ва ходим ўртасидаги алоқани чеклаш, ўлчаш воситаларини тўғридан тўғри буюртмачидан қабул қилиш, буюртмачиларни лаюораторияларга киришини чеклаш чоралари кўрилмаслик оқибади.

Калибрлаш натижаларини мижозлар манфаатлари йўлида сохталаштириш.

Манфаатлар тўқнашувларини аниқлаш учун етарли чоралар кўрилмаслик. Техник ўқишлар орқали “Холислик сиёсати” ва ушбу сиёсат асосида қабул қилинган мажбуриятлар (тилхат) ҳақида ходимларга кенг тушунтирилмаслик оқибатида ушбу хавф юзага келади.


Download 146.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling