Ўз. Республикаси Олий судининг кассация судлов хайъатига 3-2010-2201/079 сонли маъмурий иш бўйича хуқуқбузар Пулатов Истам Неъматуллаевич ва Жўраев Неъматиллолар томонидан


Download 44.56 Kb.
Sana31.03.2023
Hajmi44.56 Kb.
#1312235
Bog'liq
пулатов Истам (1)


Ўз.Республикаси Олий судининг кассация судлов хайъатига
3-2010-2201/079 сонли маъмурий иш бўйича хуқуқбузар Пулатов Истам Неъматуллаевич ва Жўраев Неъматиллолар томонидан
КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ
ЖИБ Олот туман судининг 2022- йил 6- июль қарори билан Жўраев Неъматулло Пўлатович Ўз.Республикаси МЖтК нинг 77- моддаси 3- қисмида қайд қилинган маъмурий хуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, Ўз.республикаси МЖтК нингт 33- моддаси қўлланилиб, 270.000 сўм маъмурий жарима жазоси тайинланган ва Олот давлат Ўрмон хўжалиги фойдасига 41.094.000сўм етказилган зарар ундирилган. Ушбу қарор ЖИБ Бухоро вилоят судининг 2022 йил 27- июль карори узгартиришсиз қолдирилган.
Мен қуйидагиларга асосан ЖИБ Олот туман судининг 2022- йил 6- июлдаги ва ЖИБ Бухоро вилоят судининг 2022- йил 27- июль кароридан
НОРОЗИМАН
1. Мен Жўраев Неъматилло Олот давлат ўрмон хўжалиги билан 2021- йил март ойида Олот туман давлат Ўрмон хўжалиги билан чорва молларни ўрмон хўжалиги худудида боқиш учун шартнома қилганман. Ўз.Республикаси Вазирлар махкамасининг 1999- йил 22-ноябрдаги 506- сонли “ Республика ўрмонларини химоя қилиш бўйича айрим меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорининг иловасида бир бош қуй,эчки учун 1 йилда канча тўланиши қайд қилинган. Мен ушбу иловага асосан 1 йиллик тўланиши лозим бўлган суммани тўлаганман. Бу суд материалларига илова қилинган шартномада хам кўриниб турибди.лекинда Олот давлат Ўрмон хўжалиги шартномани менинг содда чўпон эканлигимдан фойдаланиб, 1 декабргача амал килади деган қисмини қасддан ўзгартирмаган. Аслида ўрмон хўжалиги билан тузилган шартнома бир йил муддатга тузилиши лозим. Бу муддат 1 январдан 30 декабргача тузилади. Шунинг учун менинг ўрмон хужалигига зарар етказган дейилиши конунга хилоф хисоблаади. Чунки мен мол боқиш учун ўрмон хўжалигига бир йиллик боқиш харажатларини тўлаганман. Мен суддан ушбу холатга аниклик киритиш учун ўрмон хўжлик холис мутахасссларини чақириб аган сўроқ қилишни илтимос қилсамда суд умуман менинг илтимосимни хаттоки мухокама хам қилмади.
2. менинг ноқонуний мол боқаётганлигим тўғрисидаги далолатномада мен ўрмон хўжалигидан 10 км узоқликда бўлан уйимга уғлим касалхонага тушганлиги учун 1 кунга менга тегишли молларни сотиш учун отам Жўраев Неъматиллога қуйиб келганман. Улар менинг уйга кетишимни пойлаб туришиб, касалманд, ишга рамайдиган отамга нисбатан далолатнома тузишиб, ишга умуман алоқаси бўлмаган отамни жавобгар қилиб ўтказишган. Мен судга отам умуман жавобгар бўлмаслиги, факат мен тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишим, тамнинг хеч кандай менинг тадбиркорлигимга алоқаси йуклигини маълум қилсамда, суд умуман бунга эътибор каратмади ва ишга алоқаси бўлмаган отамни жавобгар қилиб, ундан етказилган зарарни ундирди. холислар хам холис хисобланмайди. Нега далолатнома тузишда махаллий ахолини жалб қилмасдан ўрмон хўжалигидан 50 км узоқда қўшни раёнда яшхолисларни таклиф қилганлар. Мен ушбу холисларни хам судга чақириб сўроқ қилишни илтимос қилмасда, суд бу холатларга умуман эътибор қаратмади. Чунки далолатномага умуман холис катнашган эмас, далолатнома сохта тузилган. Суд маслахатга киришда хам Ўз.республикаси МСИЮТК нинг қоидаларига хам риоя қилмади. Чунки мен тақдим қилган хужжатларни ўрганиб чиқмасдан 1 минут хам маслахат уйига кирмасдан маслахатга киради деб ичкарига кирдида дархол чикиб олдиндан тайёрлаб қуйилган қарорни эълон қилди. Чунки Олот давлат ўрмон хўжалиг бошлиғининг ака укалари вилоят прокуратурасида ёки юқори турувчи прокуратура органларда ишлаганлари учун қарор олдиндан тайёрлаб қуйилган экан. Яна бир холат мени шубхага солдики ушбу маъмурий иш ариза топширганимдан кейин хали апееляция муддати тугамасданок 3 кун ичида тайинланганлик холати.
Умуман олганда етказилган зарарни ундириш хар иккала томон юридик шахс бўлганлиги учун иқтисод судига тегишли хисобланиши лозимдир.
Юқоридагиларга ва Ўз.Республикаси МЖтК сига асосан
СЎРАЙМАН
ЖИБ Олот туман судининг 2022- йил 6- июлдаги қарорини ва ЖИБ Бухоро вилоят судининг 2022-йтл 27- июл карорини бекор қилиб, аризани рад қилиш туғрисида янги қарор чикаришингизни. Ушбу иш кассаия тартибида кўрилгунга қадар Олот туман ЖИБ судининг 2022- йил 6- июлдаги қарорини ижросини тўхтатиб туришингизни.
Аризамга суд карорларини илова қиламан
Кассация шикояти кабул килинганлиги ва тайинланганлиги ижрога тухтатилганлги тугисидаги ажримни @nnr_04 телеграм манзилиг юборшингизни
Пўлатов Истам
Жўраев Неъматилло
Download 44.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling