З. Суннатов. Нефт ва газ кудукларини бургилаш технологияси


Мавзу №9: Бургилаш тизмасининг таркиби ва вазифаси


Download 0.49 Mb.
bet26/43
Sana13.02.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1192762
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   43
Bog'liq
НГКБ-kitob

Мавзу №9: Бургилаш тизмасининг таркиби ва вазифаси.
Р е ж а :

  1. Бургилаш тизмасининг вазифаси.

  2. Бургилаш кувурлари ва богловчи муфталар.

  3. Бургилаш кулфлари.

  4. Огирлаштирилган бургилаш кувурлари.

  5. Богловчилар.

  6. Бошкарувчи кувурлар.

PgUp
Бургилаш тизмаси бургини (кудук туби двигатели ва бургини) кудук усти жихозлари (вертлюг ва бошкалар) билан боглаш учун хизмат килади ва бошкарувчи кувур бургилаш кувурлари хамда огирлаштирилган бургилаш кувурларидан иборат.
- алохида секцияларни жойлаштиришда;
- кушимча ва ёрдамчи ишларни бажариш (кудукни кайта ишлаш ва ювиш, катламни синаб куриш ва кудук тубига тушиб кетган бегона предметларни тутишда)
Бургилаш тизмасининг ишлаш шароити.
Бургилаш тизмасининг ишлаш шароити ротор усулида бургилашда ва кудук туби двигателлари ёрдамида бургилашда хар – хилдир.
Ротор ёрдамида бургилашда, ротордан айланма харакатни бургига узатадиган бургилаш тизмаси бир катор каршиликларга учрайди. Бургилаш тизмасининг юкори кисми узининг огирлик кучи таъсирида, ва бургининг ювувчи тешикларидаги босим узгариши таъсирида чузилиш холатида булади. Кудук туби реакциясини кабул килувчи остки кисми эса – сикилган холатда булади. Бургилаш тизмасига бериладиган айланувчи момент, унда айланиш кучланишларини хосил булишига олиб келади. Маълум бир тезликда тизманинг айланиши эса марказдан кочма кучларни ва эгилиш кучланишларини келтириб чикаради. Юкорида санаб утилган куч ва кучланишларнинг бургилаш тизмасига бир вактда таъсир этиши ротор усулида бургилашда бургилаш тизмасининг ишлаш шароитини огирлаштиради.
Кудук туби двигателлари билан бургилаш жараёнида бургилаш тизмасининг ишлаш шароити роторли усулникига караганда бир мунча фарк килади. Бу шароитда бургилаш тизмаси айланмайди ва асосан тизманинг чузилган ва сикилган кисмларида чузилиш ва сикилиш кучланишлари хосил булади.
PgUp

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling