З. Т. Мамадияров банк операцияларини


-жадвал  Базель-II талабларига кўра энг юқори рискка тортиладиган


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/36
Sana16.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1705164
TuriУчебное пособие
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36
Bog'liq
Банк операцияларини суғурталаш

2.3-жадвал 
Базель-II талабларига кўра энг юқори рискка тортиладиган 
активлар
16
 
 
№ 
Активлар 
Рискка тортиш 
даражаси 
1. 
В-дан паст рейтингга эга бўлган мамлакатлар, давлат 
муассасалари, банклар, шунингдек, қимматли қоғозлар билан 
шуғулланувчи фирмаларга нисбатан талаблар 
150 % 
2. 
В-дан паст рейтингга эга бўлган юридик шахсларга нисбатан 
талаблар 
150 % 
3. 
Махсус захиралари сўндирилмаган кредит қисмининг 20 фоизидан 
кам бўлган муаммоли кредитлар 
150 % 
4. 
Миллий назорат органлари рискли капитал қўйилмалари ва 
хусусий капиталга инвестициялар 
150 % 
5. 
ВВ+ дан ВВ- гача рейтингга эга бўлган секьюритизация траншлари 
350 % 
15
Европа комиссияси учун Pricewaterhausekupers тадқиқотлари 
16
Базель-II талаблари асосида муаллиф томонидан тузилган. 


64 
Марказий ва Шарқий Европа минтақаларида капиталнинг 
сезиларли ошиши. ―Базель-II‖ натижасида ўртача бошқарилувчи 
капиталда сезиларли ошиш кузатилади – 10 фоиздан (Польша, 
Венгрия ва Словения) 30 фоизгача (Чехия Республикаси). Руминияда 
капиталнинг жуда сезиларли даражага ортади. Бу кўрсаткич қарийб 
50 фоизни ташкил этади. Марказий ва Шарқий Европанинг бошқа 
мамлакатларида ҳам натижа шунга ўхшаш бўлади – 10 дан 50 
фоизгача кўпаяди. Бироқ, бу натижалар баъзи сабабларга кўра, 
ноаниқликнинг нисбатан юқори даражаси билан тавсифланади. 
Биринчидан, банклар ўз маълумотлар базасини ва ―Базель-II‖ни 
жорий қилиш пайтига, моделларини яхшилайдилар. 
Иккинчидан, бу рискларни яхшироқ бошқариш мақсадида 
банкларнинг янги тизимга тез ўтишига, янада мураккаброқ 
усуллардан фойдаланишга рағбат берган ҳолда натижаларга боғлиқ. 
Баъзи банклар ҳозирги пайтда стандартлаштирилган ѐндашишлар 
қўлланилишини, 
IRBни 
киритишга 
тайѐр 
эканликларини 
билдирганлар. Бу – уларнинг активлар портфелига боғлиқ равишда – 
уларнинг самарадорлигини ошириши мумкин. 
Учинчидан, банклар фаолиятида ―Базель-II‖ ни кутиш чоғида 
баъзи бир ўзгаришлар кузатилмоқда – улар меъѐрий капиталга 
талаблар паст бўлган секторларга (масалан, улгуржи муомалаларда 
ўтказилади) урғу берган ҳолда, портфелларга ўзгартиришлар 
киритмоқда. 
Банк секторида – капиталнинг етарлилик даражасини юқорилиги, 
яъни кўпчилик банкларнинг капиталнинг етарлилик даражасини


65 
8 фоиз минимал ставкасидан ошиши ѐки минимал миллий 
ставкасидан юқори бўлиши банк капиталига доир буфер назарияси 
ҳисобига меъѐрий капиталнинг ошишини кўрсатади. 
Глобал банк секторида ортиқча капитал. Ҳозирги кунда дунѐнинг 
аксарият банкларида Базель талабига нисбатан капитали кўпроқ 
бўлиб, капитал етарлилигига қўйилган минимал талаб 8 фоизни 
ташкил этмоқда (ѐки миллий даражада қўйилган талаблардан 
юқоридир).
Банкларнинг ортиқча капиталга эга бўлишини қуйидаги учта 
асосий сабабларини келтириш мумкин: 
– банк мутахассислари фикрига кўра, рискка тортилган 
активларга нисбатан минимал капитални 8 фоиз этиб белгиланиши 
мақсадга мувофиқ. Чунки, ҳар қандай ҳолатда ҳам барча рискларни 
бартараф этишнинг иложи йўқ, шунингдек капиталнинг етарлилигига 
кўйилган ушбу минимал ставканинг олдингиларига нисбатан ортиши 
банкнинг инқироз шароитида мустаҳкамлигини оширади. Меъѐрдаги 
портфел ѐндашуви IRB стандартли ѐндашувларга қараганда яхши 
натижаларни беради.
– 8 фоиз капитал етарлилигининг меъѐри, дефолт эҳтимоллиги 
мезони билан солиштирганда, ВВВ кредит рейтингига киритилган, 
яъни у инвестицион даражадан пастроқ, хусусан, банклар ушбу 
кўрсаткични оширишни истайдилар. Масалан, йирик халқаро банк, 
АА рейтингига мувофиқ бўлган капитал миқдорларига интилади. 
– бундан ташқари, капитал бутун бизнес-цикл учун етарли 
бўлиши лозим, шу жумладан, капитал ҳажми пасайган даврда, яъни 
инқироз пайтида ҳам. Мазкур буфер капитали банкнинг капитал 


66 
етарлилигини таъминлашга ѐрдам беради. 
Тижорат банклари томонидан капитал таркибини ―Базель-II‖ 
талабларига мослаштиришда қуйидаги учта асосий жиҳатга эътибор 
қаратиш талаб қилинади. Хусусан, банк назоратининг ваколати, 
бозорлар (рейтинг агентликлари орқали) ва акциядорлар. ―Базель-II‖ 
нинг ижобий таъсири ҳисобига банкнинг капитали кескин камаядиган 
бўлса, назорат идоралари, ―Базель-II‖ ни қўллашда эҳтиѐткорлик 
билан ѐнадашув чораларини кўришади. Шунингдек, улар бу борада 
―Базель-II‖ нинг биринчи таркибий қисмга кўра ҳисобланган 
капиталнинг ҳар қандай қисқаришларини ўрнини қоплаш учун 
иккинчи таркибий қисмига меъѐрий капиталга қўшимча талабларни 
ўрнатишлари мумкин. Бозор ҳолатини ўрганган ҳолда, турли халқаро 
рейтинг агентлиги ўзларининг рейтинг талабларини замонавий 
шартлар асосида такомиллаштириб борадилар. Хусусан, банкларга 
―Базель-II‖ нинг қўлланилиши туфайли уларнинг капитал етарлилик 
кўрсаткичини камайиши, унинг халқаро рейтингини ҳам пасайишига 
олиб келади. Бу эса, ―Базель-II‖ қоидаларида акциядорлар томонидан 
капитални қисқартиришга рухсат берилган бўлса ҳам, уни амалга 
оширмаслик чораларини белгилашга ундайди.
Бошқа томондан, агар ҳисоб-китоблар ―Базель-II‖га мувофиқ 
амалга оширилса, меъѐрий капитални ошириш зарурияти кўринади, 
банклар эса ўз барқарорлигини сақлаб қолиш учун бу талабларни 
бажаришга мажбур бўладилар. Шунингдек, банклар капитал 
буферига эга бўлсалар ҳам, сезиларли равишда улар регулятив 
капитални кўпайтиришга интиладилар. Бу эса, ―Базель-II‖ 
талабларини банк барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга 


67 
эканлигини кўрсатади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ҳеч бўлмаганда, 
бошланғич босқичда, ―Базель-II‖ талаблари натижасида ўз капитали 
камайишидан, тартибга солувчилар ѐки бозор ўзгаришларининг 
салбий таъсиридан хавотирланган банклар ―Базель-II‖ талабларини 
жорий қилинишини истамасада, ―Базель-II‖нинг ҳақиқий капиталга 
умумий таъсири унинг ошишига олиб келади.
Вақт ўтиши билан, бу 
стандартлар муваффақиятли иқтисодий циклда синовдан ўтсалар, 
бозорлар ва рейтинг агентликлари рискларни самарали 
бошқаришнинг афзалликларини тан олишлари ва капитал етарлилиги 
даражаси камайиши мумкин
17

Марказий ва Шарқий Европада, оширилган регулятив 
капиталнинг аксарияти капитални де-факто ошириш мақсадида 
ўтказилади, фақат унинг кичик қисми мавжуд буфер таркибига 
киритилади. Капиталга бўлган талаб қондирилмасдан туриб, банклар 
ўз мавкеининг пасайтирадиган рискли фаолиятни амалга оширишни 
истамайдилар.
Албатта, банк риск-менежменти қанчалик ―Базель-II‖ 
стандартларини ўрганишга ва татбиқ этишга боғлиқ бўлмасин, бўлиб 
ўтган жаҳон молиявий инқирозидан сўнг Базель қўмитаси томонидан 
белгиланган, талабларга ўзгартиришлар киритиш ва янги стратегия 
танлаб олиш муҳим аҳамиятга эга бўлди ва янги ―Базель-III‖ 
талаблари ишлаб чиқилди. Айни пайтда мамлакатимиз банклари учун 
―Базель-III‖ талабларни ўрганиб, унинг энг муҳим ҳолатларини 
миллий банк тизимига жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилди 
(2.4.–жадвалга қаранг). 
17
Базель II га қаранг: Эволюция не революция для банков (Эволюция банклар учун революция эмас) 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling