З. Т. Мамадияров банк операцияларини


 Банк фаолиятида рискларни баҳолаш ва бошқариш


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/36
Sana16.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1705164
TuriУчебное пособие
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36
Bog'liq
Банк операцияларини суғурталаш

 
2.2. Банк фаолиятида рискларни баҳолаш ва бошқариш 
бўйича халқаро талаблар ва уларни Ўзбекистонда қўллаш шарт-
шароитлари 
Маълумки, банк фаолиятидаги рискларни баҳолаш ва бошқариш 
бўйича халқаро талаблар ―Базель-II‖ ҳужжатида белгиланган. Унга 
мувофиқ, банк капитали етарлилигининг белгиланган меъѐрини 
бажаришга бўлган қўшимча талабларнинг зарурлиги, кредит 


54 
ташкилотлари томонидан рисклар назорати ва ички назорат 
тизимларини такомиллаштириш ва маълумотларни очиш соҳасида 
тавсияномалар қўлланилиши билан юзага келган. 
Иккала масала ҳам банк ҳамжамияти учун янги эмас, лекин 
―Базель-II‖ да биринчи марта банклар назорат жараѐни ва 
ҳисобдорлигини ташкил қилиш ва тўлдиришга бўлган асосий 
тамойиллар ва ѐндашувлар қўллаш учун бир бутун қилиб тўпланган, 
умумлаштирилган ва тақдим қилинган. 
Базель-II нинг иккинчи компонентини умумий қилиб 
тавсифлаганда, биринчи навбатда, ҳужжатни ишлаб чиқувчилар 
томонидан қўйилган асосий муаммоларда тўхталиб ўтишни истар 
эдик. Шартли равишда ушбу бўлимни иккита ўзаро боғланган 
қисмларга бўлиш мумкин: биринчиси – назорат идоралари томонидан 
кредит ташкилотлари устидан назорат функцияларини амалга 
ошириш, иккинчиси – рискларни бошқариш (шу жумладан
ҳисобдорликнинг ойдинлик масалалари), ҳамда банк (носавдо) 
портфели, стресс-тестлаш қисмидаги кредит риски, қарздор 
дефолтини, операцион рискни, секьюритизациялашни аниқлашнинг 
молиявий воситаларига нисбатан фоизли рискни изоҳлашга 
тааллуқли бўлган тавсиялар. Бошқа сўз билан айтганда, кредит 
ташкилоти томонидан рискларни бошқариш қисмида иккинчи 
компонент (таркибий қисм) ―Базель-II‖ нинг биринчи компонентида 
тўхталиб ўтмаган масалаларни ўз ичига олади.
10
Иккинчи компонентда баѐн этилмаган муаммолар рўйхатининг 
ўзи, назорат жараѐнининг фақат банкларда рискларни қоплаш учун ўз 
10
Joel Bessis. Risk management in banking. Fourth edition: John Wiley & Sons Ltd, 2015. – 364 p. 


55 
маблағлари (капитали) етарлилигининг мавжудлигини кафолатлаш 
учун эмас, балки кредит ташкилотларини рисклар мониторинги ва 
бошқаришнинг такомиллаштирилган усулларини ишлаб чиқишга ва 
қўллашга рағбатлантириш учун муҳимлигидан далолат беради. Унинг 
устига, назорат кредит ташкилотлари раҳбариятининг, ўз маблағлари 
(капитали) ни баҳолашнинг ички қоидаларини ишлаб чиқиш ва 
жорий қилиш, ҳамда унинг рискининг у ѐки бу турини ўзида 
сақлайдиган банк операциялари хусусияти ва ҳажми билан умумий 
ўлчовли даражасини аниқлаш учун жавобгарлигини киритишни 
назарда тутади. 
Назорат идорасининг бевосита функцияси – банкларнинг 
рискларини қоплаш учун ўз маблағлари (капитали)га бўлган 
талабларни мувофиқ равишда аниқлаш, ва зарур бўлганда мазкур 
жараѐнга аралашиш қобилиятини баҳолашдир. ―Базель-II‖ нинг 
усулларига мувофиқ, бенуқсон модель бўлиб, назорат идораларининг 
кредит ташкилотлари билан мазкур соҳада фаол музокараларини 
қўллаб-қувватлаш мақсадидаги мустаҳкам алоқалари ҳисобланади. 
Бундай иш, камчиликлар аниқланганда тезкор ҳаракат қилиш ва 
рискларни камайтириш ѐки ўз маблағлари (капитали) ни кўпайтириш 
зарур бўлган ҳолда фаол чоралар қабул қилишга имконият беради. 
Банклар, ўз фаолиятининг у ѐки бу турларига хос бўлган рисклар 
хусусиятини ҳисобга олиб, ўз маблағлари (капитали) етарлилигини 
баҳолаш тадбирларини, ҳамда рискларни қоплаш учун зарур бўлган 
даражада қўллаб-қувватлаш стратегиясини ишлаб чиқишлари лозим. 
―Базель-II‖ га мувофиқ, қуйидаги ташкил этувчи ҳолатларга 
таяниб, рискларни бошқариш жараѐнини барпо этишни бажариш 


56 
тавсия этилади: 

директорлар кенгаши (кузатув кенгаши) томонидан назорат; 

ўз маблағлари (капитали) зарур қийматининг баҳоланишини 
асослаш; 

рискларнинг ҳар томонлама баҳоси; 

мониторинг ва ҳисобдорлик; 

ички назорат тизимини барпо этиш ва такомиллаштириш.
Кредит ташкилотида рискларни бошқаришнинг самарали 
тизимини ташкил қилиш, маъқул бўлган даражада, яъни кредит 
ташкилотининг молиявий барқарорлигига ҳамда унинг кредиторлари 
ва омонатчиларига хавф солмайдиган рискларни чеклашга имкон 
беради, ва бу билан, кредит ташкилотининг барқарорлиги ва 
ишончлилигига кўмаклашади. 
Одатда, кредит ташкилоти директорлар кенгаши (кузатув 
кенгаши)нинг ваколатларига қуйидаги масалалар киради: 

ўз маблағлари (капитали)нинг етарлилигини баҳолаш соҳасида 
стратегия ва сиѐсатни тасдиқлаш; 

у ѐки бу турдаги рискни бошқариш стратегияси ва сиѐсатини 
тасдиқлаш, шу жумладан (одатда, бир йилда камида бир марта) 
тасдиқланган стратегия ва сиѐсатни тафтиш қилиш. Стратегияни 
қайта кўриб чиқиш суръати, бозор, молиявий ва(ѐки) бошқа омиллари 
сезиларли ўзгаришларининг вужудга келиш суръатига ва кредит 
ташкилоти фаолиятининг шартларига боғлиқ; 

кредит ташкилотида рисклар самарали бошқарилишини 
таъминлайдиган бўлинмани ташкил қилиш, шунингдек, рисклар 


57 
бошқарилишини амалга оширувчи тузилмали бўлинмалар ва масъул 
шахсларнинг ваколатлари ва жавобгарлигини белгилаш, ҳамда 
ҳисоботларни тузиш ва уларни директорлар кенгаши (кузатув 
кенгаши) га тақдим қилиш тизимини тасдиқлаш; 

бутун кредит ташкилоти учун рисклари бўлган молиявий 
воситалар билан ўтказиладиган барча операциялар бўйича 
аниқланадиган рискларнинг умумий чегаравий рухсат этилган 
миқдори (лимити) ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 
Назорат идораси кредит ташкилотлари томонидан ўз маблағлари 
(капитали)нинг етарлилигини аниқлашнинг мувофиқлигини, мазкур 
соҳадаги стратегияни текшириш ва баҳолаш, ҳамда кредит 
ташкилотининг ўз маблағлари (капитали)нинг белгиланган меъѐрига 
риоя қилинишини таъминлаш ва мониторингини амалга ошириш 
қобилиятини баҳолашни ўтказишга мажбур. Банк назоратининг 
идоралари кредит ташкилотининг мазкур фаолият соҳасини 
текширишнинг қониқарсиз натижалари олинганда, зарур бўлган 
чораларни кўришлари шарт.
11
―Базель-II‖ нинг иккинчи тамойилига катта эътибор берилади, 
текширишларни (дистанцион ѐки жойларда) назорат жараѐнининг 
асоси сифатида, банк билан музокарани кўриб чиқиш шартларида. 
―Базель-II‖га мувофиқ, назорат идораларига мунтазам асосда 
текширишларни ўтказиш тавсия қилинади, банкнинг ўз маблағлари 
(капитали)нинг етарлилиги даражаси, унинг ―сифати‖, унинг 
етарлилик даражасига таъсир қилувчи рискларни ўзига олган 
операциялар ҳажми, ушбу рискларнинг бутун диапазонини қамраб 
11
Joel Bessis. Risk management in banking. Fourth edition: John Wiley & Sons Ltd, 2015. – 364 p. 


58 
олиб, баҳолаган ҳолда. 
Тахмин бўйича, назорат идоралари банк томонидан 
ўтказиладиган таъсирчанлик ва стресс-тестлар натижаларини кўриб 
чиқадилар ва уларнинг, банк учун зарур бўлган ўз маблағлари 
(капитали)нинг етарлилиги даражасини сақлаб туришга таъсирини 
аниқлайдилар. 
Бу ҳолда текширувлар қуйида санаб ўтилган ҳаракатларнинг ҳар 
қайсисини қўшиб ишлатишлари мумкин: 

жойлардаги текширув; 

дистанцион (масофадаги) текширув; 

кундалик муаммоларни банк раҳбарияти билан биргаликда 
муҳокама қилиш; 

ташқи аудитор хулосасини текшириш; 

даврий ҳисобдорликни таҳлил қилиш. 
Банклар томонидан иккинчи тамойил талабларига риоя қилиш 
учун, капиталга ва рисклар даражасига бўлган талабларни ҳисоблаш 
учун қўлланиладиган ички услубиятларнинг хусусиятлари очилиши 
керак. 
Иккинчи компонентда баѐн этилган ўзаро боғлиқ хусусият, 
ўтказилган текширувларнинг қониқарсиз тавсифи 3 ва 4 
тамойилларда таклиф қилинган чоралар қабул қилинишига сабаб 
бўлишини тақозо этади. 
Кредит ташкилотлари банклардан ўз маблағлари (капитали)нинг 
етарлилиги даражасини белгиланган меъѐрлардан ортиқ миқдорда 
қувватлашлари, банкларнинг назорат идоралари эса буни банклардан 


59 
талаб қилиш имкониятига эга бўлишлари лозим. 
Мазкур тамойилнинг талаблари, кредит ташкилотнинг ўз 
маблағлари (капитали)нинг миқдори, ―Базель-II‖ нинг биринчи 
компоненти негизидаги ҳисоблаш алгоритмига мувофиқ, унинг энг 
кам миқдоргача пасайиши имкониятини назарда тутишлари 
зарурлигига асосланган. 
Шу билан бирга, рискларни бошқаришнинг ички тизимлари 
қониқарсиз аҳволда бўлган банкларга нисбатан, ―Базель-II‖ назорат 
идораси учун ўз маблағлари (капитали)нинг етарлилиги 
коэффициентининг минимал даражасини ошириш ҳуқуқини, ѐки 
ҳужжатнинг атамаларига асосланган ҳолда, баъзи бир буфер захираси 
барпо этилишини назарда тутади. Бу ҳолда назорат идоралари ўз 
ихтиѐрларида банкнинг ўз маблағлари (капитали) етарлилигини 
бошқаришнинг турли хил усулларига эга бўлади. Улар орасида
банкнинг капиталлаштириш даражасини энг кам ўрнатилган 
даражадан юқори бўлишини таъминлайдиган, етарлиликнинг якка 
тартибдаги коэффициентларини ўрнатиш сингари чорадан 
фойдаланишга рухсат берилади.
Банк назоратининг идоралари, ўз маблағлари (капитали)нинг 
белгиланган меъѐридан камайиб кетиш хавфи вужудга келган кредит 
ташкилотининг фаолиятига аралашувни амалга оширишлари ва 
аҳволни тузатиш бўйича тезкор чораларни қабул қилишга мажбурлар. 
Кўриб чиқилаѐтган вазиятда назорат идорасига бир қатор 
чораларни кўриш лозим, шу жумладан: 

кредит ташкилоти устидан назоратни кучайтириш; 


60 

акциядорларга дивидендлар тўланишини чеклаш; 

ўз маблағлари (капитали)нинг миқдорини тиклаш бўйича 
тадбирларни тайѐрлаш ва амалга ошириш тўғрисида банкка талаб 
қўйиш. 
―Базель-II‖ га мувофиқ, назорат идоралари, кредит 
ташкилотларининг ўз маблағлари (капитали) етарлилигининг ички 
банк баҳоларини текширишда қўллашни мўлжаллаѐтган мезонлар 
хусусида ошкоралик тамойилидан фойдаланиб, ўз мажбуриятларини 
очиқ ва ҳисобот топширган ҳолда бажаришга интилишлари зарур. 
Мазкур ҳолат, ўз маблағлари (капитали) етарлилиги коэффициентини 
мақсадли оширишда (минимал ўрнатилган миқдордан ошадиган, 
унинг якка тартибдаги қийматларини аниқлашда) ҳисобга олинадиган 
омиллар 
жамоатчиликка 
ошкора 
этилиши 
лозимлигини 
белгилайдиган вазиятни мустаҳкамлаши шарт. Назорат идораси, 
банкка нисбатан бошқаришнинг махсус усуллари қўлланилиш 
зарурлигини чақирган сабабларни тушунтиришга мажбур. 
Кўпгина экспертлар капитал тўғрисидаги Базель битимини, ѐки 
―Базель-II‖ни – банк иши ва назоратини янгича ташкил қилиниши ва 
унинг ривожланиши янги босқичи билан таққосламоқдалар. Ҳужжат 
чуқур ўзгаришларни, рискларни сифатини бошқаришга таъсир 
кўрсатиш қобилиятини ва шунга мувофиқ равишда молиявий тизим 
барқарорлигини мустаҳкамлашга қодирлигини ўз ичига олади. Шунга 
қарамасдан, Базель қўмитаси тан оладики, ушбу ҳужжат маҳаллий ва 
тизимли банк инқирозлари учун даво бўла олмайди. Ҳужжат, кузатув, 
банкларни юқори маҳорат билан бошқариш ва бозор интизоми билан 


61 
биргаликда асосланган, банк тизимининг барқарор фаолият 
кўрсатиши концепциясини акс эттиради. Бунда асосий эътибор банк 
фаолияти рискларини баҳолаш тартибини назорат қилишга 
қаратилган. Назорат ролининг ва унинг фаолияти хусусиятининг 
ўзгариши: қатъий маъмурий бошқаришдан, рискка қаратилган банк 
назоратигача бўлади. Битим банк назорати идораларига қаратилган 
бўлиб, рискларни баҳолаш услубияти ва билимларни бошқаришнинг 
моҳиятини англаши керак. ―Базель-II‖ ни амалиѐтга жорий этиш учун 
Базель қўмитаси муайян мамлакатда ―Базель-II‖ киритиш 
заруриятини аниқлаши зарур, Халқаро валюта фонди ѐрдамида 
вариантлар танлашда ва муддатларни аниқлашда миллий назорат 
идораларига кўплаб ҳуқуқ ва ваколатлар берилади. 
―Базель-II‖ ни амалиѐтга жорий этиш билан боғлиқ бўлган 
харажатлар ва таваккалчиликларга қарамасдан, ушбу ҳужжатнинг 
талаблари – меъѐрий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш, кредит 
муассасалари орасида рақобатни оширишни таъминлайди. Бундан 
ташқари, банклар ва назорат идораларига мазкур ҳужжат банк 
секторининг юқори барқарорлиги ва самарадорлиги қандай 
таъминланлаш йўлларини кўрсатади.
12
Бу ҳолат Базель –I талабларидаги ИҲТТга аъзо мамлакатлар 
ҳукумати ва банкларига нисбатан талабларнинг юқори рискка 
тортилишига олиб келди. 
Эътибор талаб қиладиган яна бир муҳим жиҳат шундаки, Базель-
II талабларига кўра қуйидаги талаблар 100 фоиздан юқори рискка 
тортиладиган бўлди (2.2-жадвал). 
12
Joel Bessis. Risk management in banking. Fourth edition: John Wiley & Sons Ltd, 2015. – 364 p. 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling