З. Т. Мамадияров банк операцияларини


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/36
Sana16.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1705164
TuriУчебное пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
Банк операцияларини суғурталаш

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



1-боб. “БАНК ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ СУҒУРТАЛАШ” 
ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАЗМУНИ. ИҚТИСОДИЁТДА 
РИСКЛАР ВА УЛАРНИНГ МОҲИЯТИ 
1.1. “Банк операцияларини суғурталаш” фанининг 
предмети ва мазмуни 
Таянч 
иборалар: 
Ноаниқлик, 
таваккалчилик, 
риск, 
суғурталанувчи, суғуртачи, суғуртавий баҳолаш, суғурта ходисаси, 
суғурта таъминоти, суғурта суммаси, рискларни таснифлаш, 
рисклар турлари. 
 
Иқтисодиѐтни модернизациялаш ва диверсификациялаш 
шароитида 
тижорат 
банкларининг 
молия 
бозоридаги 
рақобатбардошлигини сақлаб туришнинг асосий омили барча 
тармоқларда чуқур ўзгаришларни юзага келиши ҳисобланади. 
Иқтисодий муносабатлардаги янгиликлар энг аввало банк тизимини 
жаҳон талабларига жавоб берадиган ҳолда қайта кўришни талаб 
этади. Шунга кўра, мамлакатимизда бугунги кунда иқтисодиѐтнинг 
тезкор 
ва 
инновацион 
ривожланиши 
билан 
боғлиқ 
муносабатларининг амалга оширишни талаб қилмоқда. Бугунги кунда 
Республикада фаолият олиб бораѐтган банклар сони кўпайиб 
бормоқда ва бу банкларнинг аксарият қисми акционерлик 
кўринишидаги банклардир.
Тижорат банклари ўзининг халқ хўжалигида тутган ўрни ва ўзига 
хос фаолияти билан бозор иқтисоѐтининг ажралмас қисми сифатида 
юзага келди. Тижорат банкларининг бугунги кундаги фаолиятига 



эътибор берадиган бўлган, мамлкатимизда ҳеч бир субъект йўқки у 
бугун банк хизматидан фойдаланмаѐтган бўлсин. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ш.Мирзиѐев: 
―Иқтисодиѐтни ривожлантиришда пухта ва барқарор банк-молия 
тизими улкан аҳамиятга эга. Биз аҳоли ва тадбиркорлик 
субъектларининг банк тизимига ишончини кучайтирмасдан туриб, 
―яширин иқтисодиѐт‖дан тўлақонли халос бўла олмаймиз.
2019 йилда банк тизими фаолиятини ривожлантириш бўйича 
белгиланган вазифаларни амалга оширишда банклар билан 
тадбиркорлик субъектлари ўртасида самарали ва ўзаро манфаатли 
ҳамкорлик муносабатларини таъминлаш масалаларига асосий 
эътиборни қаратиш зарур..‖
2
дея таъкидладилар.
Банкларнинг бугунги кундаги кўрсатаѐтган хизматларига эътибор 
берадиган бўлcак уларнинг сони янада ортганини кўришимиз 
мумкин: 

вақтинча бўш маблағларни йиғиш ва уларни капиталга 
айлантириш; 

аҳоли, корхоналар ҳамда давлатга кредит бериш; 

иқтисодий субъектларининг бир бирлари ҳамда давлат билан 
бўладиган тўловларини амалга оширишда ҳисоб ва тўловларни 
амалга ошириш хизмати. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган фаолият турлари тижорат 
банкларининг асосий фаолият турлари ҳисобланади. 
Тижорат банклари янги турдаги банк хизматларини йўлга қўйиш 
орқали корхона ташкилотларга қулайликлар яратмоқда. Булар 
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. ―Халқ сўзи‖ 
газетаси 29.12 2018 йил. 


10 
қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
- лизинг хизматлари
- факторинг хизматлари; 
- инвестиция операциялари; 
- молиявий брокерлик хизматлари; 
- траст хизматлари. 
Иқтисодий ва молиявий ахборотлар ва маслаҳатлар бериш ва 
бошқалар. 
Тижорат банкларининг самарали ва ишончли фаолияти 
республика иқтисодиѐти барқарорлигини таъминлашнинг асосий 
омилларидан бири бўлди деб айтиш мумкин. 
Банкларнинг кредит бера олиш қобилияти нафақат аҳоли 
қўлидаги бўш маблағлар йиғилишига ҳамда корхона ва 
ташкилотларнинг ўз пул маблағларини кўпайтира олиш қобилиятига 
боғлиқ, балки бугунги кунда аҳолининг банкка бўлган ишончига 
ҳамда инфляция даражасига боғлиқ бўлиб бормоқда. 
Банкларнинг кредитлаш функцияси бозор иқтисодиѐтига ўтиш 
шароитида ўзига хос роль ўйнамоқда. Агар биз банкнинг 
корхоналарни кредитлаш жараѐнига эътибор берадиган бўлган, банк 
ўз навбатида мавжуд корхоналарнинг молиявий ҳолатларига ҳам 
холисона баҳо бериш каби муҳим ишни амалга оширмоқда. 
Тижорат банкларининг муҳим функциясидан яна бири ҳисоб ва 
тўловларни амалга ошириш функциясидир. Бугунги кунда корхона ва 
хўжаликлар ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг асосий қисми пул 
ўтказиш йўли билан амалга оширилмоқда. Бу жараѐнларда тижорат 
банки воситачи сифатида тўловлар ўтказиш жараѐнини бажармоқда. 


11 
Тўлов ҳужжатларининг ўз вақтида ўтиши ҳамда ҳисоб-китоб 
жараѐнларининг узлуксизлигини таъминлаш зарурати бугунги кунда 
банклардан ҳисоб-китобларни ташкил қилиш ва назорат қилишнинг 
мукаммал усулларини ишлаб чиқишни талаб этмоқда.
Ҳисоб-китобларни тезлаштириш, жараѐнларнинг ишончлилигини 
таъминлаш ҳамда бу жараѐнлар билан боғлиқ харажатларни 
камайтириш мақсадида тижорат банклари бугунги кунда компьютер 
техникаси билан жихозланмоқда. Бундан ташқари мамлакат бўйича 
жойлаштирилган филиаллар ѐрдамида тўловлар жараѐни янада 
тезлаштиришга эришилмоқда. Миллий банкнинг бўлимлари тармоғи 
барпо этилиши камида учта асосий вазифани кўзлайди: 
 
умуман мамлакат иқтисодий манфаатлари; 
 
банк ўз инфратузилмасини ривожлантириш; 
 
банкнинг энг катта мижозлари манфаатларини назарда тутиш. 
Тижорат банкларининг тўловларни амалга ошириш функцияси 
орқали бугунги кунда юридик шахсларнинг давлат буджетига бўлган 
мажбуриятлари назорат қилинмоқда.
Бугунги кунда тижорат банклари етарли даражада техник 
жиҳозланганлиги ҳамда керакли ахборот базаларига ва малакали 
кадрларга эгалиги банклари ўз навбатида қимматли қоғозлар 
бозорининг асосий иштирокчиларидан бири қилиб қўймоқда. 
Қимматбаҳо қоғозлар бозорида банклар бир вақтнинг ўзида ҳам 
инвестор ҳам эмитент сифатида қатнашмоқда. Банкларнинг бошқа 
хўжалик субъектларига нисбатан стабил молиявий ҳолатга эгалиги 
қимматбаҳо қоғозлар бозорида операцияларда қатнашишга имкон 
бермоқда. Республикада тижорат банкларининг қимматбаҳо қоғозлар 


12 
бозорида актив иштирок этишининг сабабларидан яна бири 
банкларнинг низом капиталини ошириш соҳасида ўз акцияларини 
сотишга бўлган интилишдир. 
Бундан ташқари банклар ўз мижозларига молиявий брокер 
сифатида ҳам хизмат кўрсатмоқда. Банкларнинг бундай функцияни 
бажаришлари корхона ташкилотларнинг қимматли қоғозлар бозори 
операцияларида қатнашишлари учун қулай шароит яратмоқда.
Бугунги кунда республика давлат мулкини хусусийлаштириш 
билан боғлиқ жараѐнлар кенг ўрин олганлиги сабабли корхоналарга 
тегишли қимматли қоғозлар бозорига нисбатан давлат қимматли 
қоғозлар бозори актив ҳаракат қилмоқда. Бу бозорда асосий 
қатнашчилар сифатида тижорат банклари майдонга чиқмоқда. Бу 
бозорда тижорат банклари ўзларининг брокерлик функцияларини 
амалга ошириш билан бир қаторда мавжуд ресурсларини ҳеч қандай 
рискка бормаган ҳолда қисқа муддатларга жойлаштириш 
имкониятига эга бўлмоқдалар.
Республика иқтисодиѐтига кириб келаѐтган «Лизинг» жараѐнлари 
бугунги кунда ишлаб чиқаришни техника ва технологик таъминлаш 
ҳамда қайта жиҳозлашда муҳимлигини кўрсатмоқда. Агар биз лизинг 
хизматларига тўланадиган фоиз билан банк кредити бўйича 
тўланадиган фоиз ўртасидаги боғлиқликга эътибор берадиган бўлган, 
у ҳолда лизинг хизматларини бугунги кунда тижорат банклари 
томонидан амалга оширилишини йўлга қўйиш қулай ҳамда 
муҳимдир. Чунки тижорат банклари лизинг хизматлари учун бошқа 
бир лизинг ташкилотига кредит беришдан кўра банк кредити фоизи 
даражасида мижозларга хизмат кўрсатиши ва шу билан лизинг 


13 
хизматлари баҳосини камайтириши мумкин. Бундан ташқари керакли 
маблағни жалб қила олиш имкониятига эга ва шу билан бир қаторда 
техник жиҳатдан етарли даражада жиҳозланган. 
Тижорат банклари томонидан олиб борилаѐтган банк фаолиятига 
бугунги кунда ―Траст‖ хизматлари ҳам кириб келмоқда. Траст 
хизматлари республика банклари учун янги ҳисоблансада уни 
ўзлаштириш соҳасида кўплаб ишлар олиб борилмоқда. 
Чет эл банк тажрибасидан бизга маълумки фирмалар буюртмага 
эга бўлишликлари ўз навбатида банк таъминот хатлари деб аталувчи 
фирманинг молиявий қобилиятини кафолатловчи хизматларга боғлиқ 
бўлмоқда. 
Жаҳон банклари иш фаолиятида ахборотларни сотиш ҳамда 
молиявий маслаҳатлар каби хизматлар ҳам кенг ўрин олган. Бизнинг 
олдимизда турган масалалардан бири ҳам бу соҳани ўрганишдир. 
Янги иқтисодий шароит ўз навбатида тижорат банкларининг 
ривожланишини улар кўрсатаѐтган хизматларга ва бу хизматларнинг 
қай даражада ташкил қилинганлиги боғлади. Чунки ишлаб 
чиқаришдаги каби банк соҳасида ҳам рақобат эртами-кечми ўз ишини 
бажаради. 
Ҳар қандай корхона, ташкилот фаолияти рисклар билан боғлиқ 
бўлганлиги каби тижорат банклари фаолияти ҳам ўз навбатида турли 
рисклар билан боғлиқдир. Корхона ва тижорат банклари бир-бирлари 
билан иқтисодий алоқалар ўрнатиш вақтида вужудга келадиган 
рисклар даражаси муҳим роль ўйнайди. Шу сабабли тижорат 
банклари бирон бир субъект билан иқтисодий алоқа ўрнатишдан 
олдин энг аввало бу субъект фаолиятидаги рискли ҳолатларни 


14 
ўрганишга интилади.
Риск - бу маълум мақсадни кўзлаган ҳолда олиб борилаѐтган 
фаолият натижасига бўлган ишончсизлик, баъзан қониқарсиз тугаши 
натижасидаги йўқотишлардан иборатдир. Масалан, берилган кредит 
бўйича тўловларнинг амалга ошмаслиги натижасида банк 
фойдасининг камайиши, ѐки берилган кафолат хатлари бўйича 
тўловларни амалга оширишга тўғри келиши ва шу билан бир қаторда 
банкнинг ресурс баъзасининг камайиши. Рисклар банк фаолиятида 
ўлчаш мумкин бўлган кўрсаткичдир ва улар доим банкнинг 
бажараѐтган операциялардан олган зарарига, йўқотган даромадига 
тенг бўлади. Риск ва фойдалилик ўртасидаги боғлиқликка эътибор 
берадиган бўлсак, банк операцияларининг рисклилик даражаси 
ортган сайин унинг фойдалилиги ҳам ортиб боради ва аксинча, риски 
кам жараѐнлар ўз навбатида кам даромад берувчи операциялар 
ҳисобланади. 

Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling