З. Т. Нишанова д. С. ҚАршиева экспериментал психология


Идеал ва реал эксперимент


Download 284.5 Kb.
bet12/19
Sana26.03.2023
Hajmi284.5 Kb.
#1297606
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
Экс псих.маърузалар

4.1 Идеал ва реал эксперимент
Идеал эксперимент тушунчасини Д.Кемпбел ўз асарларида биринчи бор қўллаган. Идеал эксперимент тажриба ўтказувчи томонидан фақат боғлиқ бўлмаган ўзгарувчининг ўзгартирилишини кўзда тутади. Боғлиқ бўлган ўзгарувчи назорат қилинади. Тажрибанинг қолган шароитлари ўзгармас бўлиб қолади.
Идеал эксперимент (илмий тажриба) синалувчиларнинг вақт давомида уларнинг хусусиятлари ўзгармаслигини, физик вақтнинг ўзи йўқлигини (бу қанчалик қарама-қарши бўлмасин) тажриба синовини чексиз ўтказиш имкониятини кўзда тутади. Бунинг натижасида ҳамма тажриба синов таъсир кўрсатишлар ҳаммаси бир вақтда ўтказилади.
Идеал эксперимент реал экспериментга қарама-қарши туради. Реал экспериментда фақат тадқиқотчинигина қизиқтирувчи ўзгарувчиларгина эмас, балки бир қатор бошқа шароитлар ҳам ўзгаради. Идеал тажрибанинг реал тажрибага мослиги ички валидлиги (validity)- идеал эксперимент билан реал экспериментни солиштириш ҳамда натижаларнинг ишончлилиги каби миқдорларда ифода этилади. Ички валидлик тажриба ўтказувчининг ўзгариб турадиган шароитларда боғлиқ ўзгаришларга таъсир кўрсатиш меъёрини ифода этади.
Тадқиқотчи назорат қиладиган шароит билан боғлиқ бўлган ўзгарувчиси қанчалик кўп таъсир кўрсатса, тажрибанинг ички валидлиги шунчалик паст бўлади. Демак, тажриба давомида аниқланган далилларнинг кўплари артефактлар бўлиши эҳтимоли катта бўлади. Тажрибани боғлиқ бўлган ҳамда боғлиқ бўлмаган ўзгарувчининг таъсирини бошқа ўзгарувчиларни назорат қилиш ҳисобига аниқлаш учун режалаштириш керак, артефактлар тенг бўлган ўзгарувчилар ёки йўқотилади, ёки уларнинг таъсири катталаштиради (тажриба шароитларини ўзгарувчанлигини аралаштириш ва ўзгартириш ҳисобига). Юксак ички ва ташқи тадқиқотлар натижаси таъсир кўрсатувчи ҳамма ўзгарувчиларни ҳам ҳисобга олиб ёки йўқотиб бўлмайди. Улардан ички валидликни бузадиганларини «қўшимча» ўзгарувчилар деб атайдилар. Бунга вақт омилини, вазифа омилини, индивидуал фарқ омилининг сирлари киради.
«Валидлик» марказий тушунчасини чуқурроқ кўриб чиқамиз. «Тажриба-назария-ҳақиқат» нисбатлар тизимига мурожаат этамиз. Назария асосида фараз илгари сурилади, бу фараз оқибати тажрибаларда текширилади. Тажрибанинг методикаси ва режаси текширилаётган фаразга мос бўлиши керак. Унинг мослик даражаси операционал валидликни ифода этади.

Download 284.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling