З. Т. Нишанова д. С. ҚАршиева экспериментал психология
IV. РЕАЛ ҲАЁТНИ АКС ЭТТИРУВЧИ
Download 284.5 Kb.
|
Экс псих.маърузалар
IV. РЕАЛ ҲАЁТНИ АКС ЭТТИРУВЧИ
ЭКСПЕРИМЕНТЛАР Деярли барча ҳаётимиздан оладиган мулоҳазали хулосаларимиз кундалик ҳаётимизда содир бўладиган ўзгаришларни вужудга келишига олиб келади. Бундай тарздаги экспериментларимиз реал дунёни акс эттиради. Барча экспериментлардаги мавжуд маълумотлар умумий хулосаларга олиб келади. Бошқача қилиб айтганда, эксперимент бу умумлаштиришдир. Биз кундалик ҳаётимизда деярли кўп ҳолларда эксперимент ўтказиб, ўзимизнинг фаолиятимизга раҳбарлик қилиб, малакаларга эга бўламиз, натижада хулосаларимизни эса умумлаштирамиз. Бир неча бор учрашганимизда илиқ кайфият билан қўл бериб муомала қилган, соғлигингиз, кайфиятингиз ҳақида сўраган кишининг ҳаракатларини дўстона ҳаракатлар тарзида мулоҳаза қиламиз. Эндиликда ўзимиз шу одам билан қаерда учрашмайлик – ҳоҳ, бирор кечада, анжуман ёки кўчадами у билан мулоқотга киришишга интиламиз. Албатта, бу орада бизнинг хулосаларимиз чин бўлмаслиги мумкиндир. Балки, ҳамсуҳбатдошимиз ўзининг «самимийлиги» остида бирор мақсадни кўзлаётгандир? Агар илгари эгаллаган малакаларимизни умумлаштирмаганимизда эди, шубҳасиз ҳар бир янги ҳолатларда нима қилишимиз кераклигини билмаган бўлар эдик. Экспериментда тадқиқ қилинувчиларнинг кундалик ҳаётлари: нима қилаётганлиги ва уни атрофини эгаллаган ҳодисалар акс этаётган бўлса-да, унга система киритилиши даркор. Уюштириладиган шароитлар, фойдаланиладиган материаллар, жараёнларнинг кетма-кетлиги режа асосида тартибга солиниши керак. Турли типдаги экспериментни тавсифлаш, ҳал қилиш ва режалаштиришда бир неча атамаларни тушуниб ишлата олишимиз лозим. Тадқиқотчи луғатининг асосий атамаларидан бири ўзгарувчанликдир. Ўзгарувчанлик аҳамияти ўзгариб туриши эҳтимоли бор исталган кўрсаткичдир. Реалликдаги, яъни теварак-атрофимиздаги бизни қизиқтирувчи барча ҳодисалар ўзича фарқли томонларини акс эттиради. Масалан, ақлий тараққиёт тестида ўзгарувчанлик инсон интеллектуал қобилиятлари бўлиши мумкин. Ақлий фаолиятга оид мусиқанинг таъсирига баҳо берувчи экспериментда мусиқанинг баландлиги ўзгарувчанликни бериши мумкин. Экспериментал схемани таҳлил қилишда ўзгарувчанлик мустақил ва тоъбе кўрсаткичларга бўлинади. Download 284.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling