Зафаробод тумани
Download 0.63 Mb. Pdf ko'rish
|
7-МТТ ЖАМОА ШАРТНОМАСИ 2023
2 -илова Бахмал туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 7сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ва касаба уюшма кўмитаси ўртасида 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши юзасидан 7-сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Очилованинг Х И С О Б О Т И Рухсатингиз билан иш берувчи ва касаба уюшмаси ўртасида 2020 йил учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йил давомида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган айрим ишларга тўхталиб ўтсам. 2020 йилда.МТТда 60 нафар ходим ва хизматчилар фаолият юритмоқда. Шулардан,5 нафари олий маълумотли, 49 нафар ходим урта махсус,6 нафари ишчи ходимлардир. МТТ маъмурияти билан бошланғич касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси иш берувчи билан мактабдаги касаба уюшма аъзолари ўртасидаги меҳнат, ижтимоий-иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаб, касбга оид барча муносабатларни тартибга солиб келмоқда. Ижтимоий шериклик тизимига асосан, маъмурият билан ҳамкорликда мактаб фаолиятини ривожлантиришга каратилган тадбирлар амалга оширилди. Педагогларга ўқув юкламаси тақсимотида, ички меҳнат тартиб қоидалари ишлаб чиқилишида, ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан озод қилишда, шу каби бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда касаба уюшмаси қўмитаси фаол иштирок этди. Касаба уюшмаси қўмитасига келиб тушган ѐзма ва оғзаки мурожаатлари асосан моддий ѐрдам ва йўлланмалар бўйича бўлиб барчаси қондирилди. Касаба уюшмаси қўмитаси хонасида ижтимоий ҳимояга мухтож ходимлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди. Рўйхат ҳамда тушган аризаларга мувофиқ, ходимларга соғломлаштириш йўлланмалари ва моддий кўмак бериб келинмоқда. Ходимлар ва уларни фарзандларини соғломлаштириш мақсадида “Турон”, “Чинобод”, санаторийларига 2 нафар ходимимиз учун имтиѐзли йўлланмалар ажратилди. Шулардан ходимларнинг ўзлари 2 нафар, ота-онаси учун 1 нафар йўлланма олинди. Ёзги таътил даврида 3 нафар ходимлар фарзандлари болалар соғломлаштириш оромгоҳларига юборилди 15 Касаба уюшмаси қўмитаси тавсиясига мувофиқ, 4 нафар ходимларимизга жами 1017105 сум моддий ѐрдам берилди. Оммавий спорт тадбирларида хам фаол иштирок этиб ҳаваскор спорчиларимизга 499000 сум маблаг касаба уюбшма хисобидан сарфланди. Йил давомида жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 1805000 сўмни ташкил этди. Ўтган йилда иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик юзага келмади. Иш берувчи томонидан ходимларга қулай, хавфсиз меҳнат шароитлари яратилди. Жамоа шартномаси иловасида алоҳида рўйхатда келтирилган ходимларга махсус кийим-бош, зарарсизлантирувчи, гигиеник воситалар берилди. Фавқулотда вазиятларни олдини олишга каратилган чоралар кўрилган. Бу борада ходимлар билан биргаликда ўқувчилар учун ҳам тушунтиришлар олиб борилмоқда. Ёзги таътил даврида мактаб биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилди ва қиш мавсумига тайѐрланди. Меҳнат муҳофазаси бўйича олиб борилаѐтган ишлар назорати касаба уюшмаси томонидан тайинланган вакил орқали амалга оширилмоқда. Ҳар йили мактабда ишловчи аѐллар ўртасида шашка бўйича спорт мусобақаси ўтказиш анъана тусига кириб бормоқда. Бу тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказишда мактаб ходимлари фаол иштирок этмоқда ва ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланмоқда. Ўқув йили давомида педагог ва ходимларнинг Ватанимиз тарихий Туманлари ҳамда қадимий обидалари билан яқиндан танишиш мақсадида саѐҳатлар ташкил этилди. Май ойида Самарқанд шаҳрига 12 нафар, июн ойида Саад Ибн Абу Ваккос зиѐратгоҳи ва Жиззах шаҳрига 35 нафар ходимлар ва ишчилар саѐҳатга бориб келдилар. Шунингдек жамоада ишлаѐтган 60 ѐшдан ошган 1 нафар кексаларимиз ҳам совғалар билан тақдирланди. Бундан ташқари касаба уюшмасига оид ҳужжатлар тартибга келтирилди. Ходимлар учун “Маънавият соатлари” мунтазам ташкил этилмоқда. Шу билан мен таъкидламоқчи эдимки жамоа шартномаси норматив ҳуқуқий ҳужжат бўлиб унинг ижросига юзаки ҚАРОРи хато ҳисобланади бизнинг асосий ишимиз моддий ѐрдам, йўлланма ажратиш эмас у ҳам гарчи ишимизнинг бир бўлаги ҳисобланса ҳам асосий ишимиз ходимларни жамоа шартномаси орқали ижтимоий ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишдир. Шу боис биз маъмурият билан жамоа шартномасини бандларини ижросига жиддий ѐндошмоғимиз шарт. Эътиборингиз учун раҳмат! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling