Зафаробод туманида спорт сохасида 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида м а ъ л у м о т


Download 23.39 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi23.39 Kb.
#1161309
Bog'liq
БЎСМ


Зафаробод туманида спорт сохасида 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида


М А Ъ Л У М О Т
Мамлакатимизда барча сохаларда бўлгани каби спортда хам улкан буёндкорлик ишлари амалга оширилмоқда..Ёшларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва хамхўрликлар, болалар спортини кенг миқёсда ривожлантириш қишлоқ ёшларини оммавий спортга жалб этиш, ўқувчи ёшларда жисмоний маданиятни янада юксалтириш, қиз болаларни мунтазам равишда спорт билан шуғулланишга жалб этиш, хар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш ва уларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш каби буюк мақсадлар йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Манзилли Дастури асосида 2018 йил Зафаробод тумани БЎСМга умумий қиймати млрд 786 млн 585 минг сўм 2-ТИП спорт мажмуаси қуриб фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 2005-2013 давомида тумандаги 5-6-11-14 ва 16-умумтаълим мактабларига спорт зали қурилди. Мазкур спорт иншоотлари тўлиқ 32 турдаги спорт анжомлари билан жихозланган.
2018-2019 йилларда Зафаробод туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури асосида 4 500 млн сўм қийматдаги болалар спорт объекти қуриш ҳамда 1,3,10,13,17 умумтаълим мактаб спорт заллари капитал таъмирлаш режалаштирилган.
Тумандаги таълим муассасаларида 12 та спорт тури бўйича ташкил этилган секцияларида шуғулланувчи 4401 нафарни (54.9 %), қизлар 51.2 % ни ташкил этади. Шундан 1271 нафари (15.9%) спорт билан мунтазам шуғулланувчилардан иборат.
Болалар спорт объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар режасига асосан, иншоотлар қувватидан келиб чиққан холда 2018 йилда спортнинг турон якка кураши 3 та, енгил атлетика 5 та, дзюдо 3 та, стол теннис туридан 4 та, оғир атлетика бўйича 2 та қўшимча секция ва гурухлар ташкил қилинди. Қўшимча секция ва гурухлар ташкил этиш хисобига спорт иншоотларидан фойдаланиш даражаси холати олдинги йилникига нисбатан сезиларли даражада ортган.
Таълим муассасаларида жисмоний тарбия сохасида 48 нафар (шундан аёлллар 6 нафар) ўқитувчилар фаолият юритиб, шундан олий маълумотлилар 35 нафарни, ўрта махсус маълумотлилар 13 нафарни ташкил этади.
Шунингдек туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 25 нафар мураббий фаолият юритади. 9 нафар олий маълумотли хамда 16 нафар ўрта махсус маълумотга эга ходимлар ташкил этади. Спортнинг 12 та (баскетбол, бадиий гимнастика, бокс, волейбол, енгил атлетика, стол тенниси, дзюдо, футбол, қўл тўпи, миллий кураш, оғир атлетика ва турон якка кураш) турлари бўйича 830 нафар (шундан қизлар 247 нафар) ўқувчи ёшлар шуғулланиб келаяпти.
Ўқувчи ёшларни қизиқишларига қараб спорт тўгаракларига жалб қилиш, айниқса қизларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш, вояга етмаганлар билан ишлаш ва тарбиявий жараённи спорт тўгаракларида янада яхшилаш хамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт махоратини ошириш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида туманда спорт “Хотин-қизлар спорт хафталиги”, “Ёшлар хафталиги”, “Нуронийлар хафталиги”, “Махалла хафталиги”, “Таълим муассасалари хафталиги” ва соғломлаштириш тадбирлари календар режа асосида спорт турлари бўйича қатор спорт тадбирлари ўтказилди.
2018 йилда Республика миқиёсида ўтказилган биринчилик ва турнирларда спорт мактаби шуғулланувчиларидан 75 нафари иштирок этиб, улардан 5 та олтин, 3 та кумуш, 17 та бронза медалларини қўлга киритди. Ўзбекистон чемпионатида иштирок этган спорт мактаби шуғулланувчилари 3 та бронза медаллари қўлга киритдилар.
Зафаробод туманида вилоят ва республика миқиёсида бир қатор спорт тадбирлари ўтказилди. Жумладан, Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2-ТИП спорт мажмуасида 2018 йил 19-23 май кунлари спортнинг Бокс тури бўйича Вилоят очиқ турнири ўтказилди. Мусобақага Қозоғистон, Тожикистон республикаси, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва Жиззах шахри, Дўстлик, Мирзачўл, Пахтакор, Зарбдор, Ш.Рашидов, Зафаробод туманларидан жами 21 та жамоада320 нафардан ортиқ спортчи ёшлар қатнашди.
2018 йил 5-6 май кунлари ўсмирлар ўртасида спортнинг Дюздо тури бўйича вилоят очиқ биринчилиги ўтказилди. Ушбу мусобақада Қорақалпоғистон республикаси, Андижон, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларидан 22 жамоа вакилларидан иборат 409-нафар спортчилар иштирок этди. Мусобақа натижаларига кўра умумжамоа хисобида Тошкент вилояти жамоаси фахрли 1-ўринни, Бухоро вилояти жамоаси фахрли 2-ўринни, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари жамоаси 3-ўринларни эгаллашди.
2018 йил 14-15 май кунлари Спортнинг кураш тури бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида вилоят биринчилиги ҳамда эркаклар ўртасида вилоят хокими кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3031-сонли қарори ижроси юзасидан туман хокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Халқ таълими бўлими билан хамкорликда “Ахолининг барча ёш қатламлари, айниқса ёшлар, вояга етмаган ёшлар, ўқувчи ва талабалар, хотин-қизлар, фахрийлар ўртасида “Спорт хафталиги” мусобақалари спортнинг 10 тури бўйича жорий йилнинг 12-19 сентябр кунлари туманда оммавий спорт тадбирлари ўтказилди (маълумот ва фото лавхалар илова қилинади).
Шунингдек туман ўқувчи спортчилари Республика миқёсидаги спорт мусобақаларда иштирок этиб совринли ўринларни қўлга киритиб келяпти.
2018 йил 10-12 февраль куни. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов таввалудининг 80-йиллигига бағишлаб ўсмирлар ўртасида спортнинг бокс тури бўйича Республика турнерида туман вакилларидан 5 нафари иштирок этишди. Эшмуродов Самандар 38 кг вазнда 2-ўрин, Умруллаев Абдувохид 60 кг вазн тоифасида фархли 3-ўринни эгаллади.
2018 йил 21-24 май кунлари Андижон вилоятида ўтказилган Турон якка кураши 2005 йилда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида Жўллибоев Шохрух 44 кг вазн тофасида 3-ўрин эгаллади. 2001 йилда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон турнирида Ўралов Асадбек 55 кг вазн тофасида 3-ўрин қўлга киритди.
2018 йил 25-28-июл куни Жиззах шахрида 2004-2006 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпонатида Бобожонов Шукурулло 33 кг вазн тоифасида фахрли 3-ўринни эгаллади.
2018 йил 14-19 май кунлари “Умид нихоллари-2018” спорт мусобақаларининг вилоят босқич ўйинларида бокс спорт тури бўйича 70 кг вазн тоифасида Элмуродов Улуғбек фахрли 2-ўринни эгаллади.
2018 йил 19-23 май кунлари “Умид нихоллари-2018” спорт мусобақаларининг вилоят босқич ўйинларида енгил атлетика спорт тури бўйича Толлибоева Нодира 3-ўринни қўлга киритди.
Шунингдек жамоатчи ташкилотлар ва махалла фаоллари билан биргаликда мамлакатимизда нишонланадиган байрам саналарига бағишлаб туман биринчиликлари ва оммавий спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
2019 йилда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш мақсадида спорт объектлари қуриш, реконсркуция қилиш, таъмирлаш ва замонавий уснуналар билан жиҳозлаш бўйича таклифлар: Ҳамда етишмаётган кадрларга бўлган эхтиёжи.

Зафаробод туман БЎСМ да Таеквандо WTF йўналиши бўйича 1 нафар мураббий ва Дзюдо бўйича 1 нафар кадрларга эхтиёж мавжуд


Зафаробод тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабига 1та сузиш хавзаси, 1та сунъий қопламали майдон ҳамда яккакураш ва гимнастика спорт турларига мўлжалланган 1 та спорт зали қуриш;
-спорт залига эга бўлмаган тумандаги 7-17-18 умумтаълим мактабларига спорт зали қуриш;
-эхтиёждан келиб чиқиб тумандаги барча умумтаълим мактаблари ва касб хунар коллежларини спорт анжомлари билан қайта жихозлаш;
- ахоли талабидан келиб чиқиб Ёрқин ШФЙ ва Писталикент, Нурафшон, Узун, Лолазор ва Чимқўрғон ҚФЙларга сунъий қопламали майдонлар қуриш;


Жисмоний тарбия ва
спорт бўлими бошлиғи: Т.Абдурасулов
Download 23.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling