Ёз: Қани болалар сеҳрли сўзимизни айтишда давом этамиз.
Хамма: Гул, гул, гул
Тилагимни
Бажо кил.
Ёз: Биз Билмасвой ҳузурида бўлиб қолайлик.
Билмасвой томоғи боғланган иссиқ кийимлар кийган ҳолда чиқади.
Билмасвой: Ассалому алайкум азиз мехмонлар хуш келибсизлар.
Ёз: Ха Билмасвой, сенга нима бўлди?
Билмасвой: Касал бўлиб томоғим оғрияпти сувга тушишим билан томоғим шишиб истимам кўтарилиб кетяпти.
Ёз: Ҳа жуда ёмон бўлибдику. Сен чиниқишинг керак. Сен нотўғри даволанаётган бўлсанг керак.
Билмасвой: Даволанишми ? эй қўйсангизчи дориларни кўргим йўқ. Оқ ҳалатли докторларни кўрсам оёқларим титраб кўрқиб кетаман.
Ёз: Қўрқма Билмасвой биз сенга ёрдам берамиз. Ҳозир ҳузуримизга Доктор Вой жонимни чақирамиз.
Ёз ёнидан телефон олиб докторни чакиради .
Ёз: Алло бу доктор Войжонимми.
Доктор: Ҳа тўғри тердингиз .
Ёз: № номерли болалар боғчасига етиб келсангиз бизда битта касал бор унинг оти Билмасвой.
Доктор: Ҳўп ҳозир етиб бораман.
Сигнал мусиқалари билан Доктор Войжоним кириб келади .
Доктор Войжоним: Салом болаларим !
Салом полалапонларим !
Нима бўлди сизларга ,
Қора мунчоқ кўзларга .
Хапдори, сув дори билан,
Иситмани ҳайдаймиз .
Кўнгилларни чоғ этиб,
Дилларимиз ҳушлаймиз .
Ютинолмай қолсангиз
Томоғингиз қизариб ,
Шифобаҳш ўтлардан
Берайин сизга малҳам.
Унда сиз чайқасангиз
Оғзингиз бўшлиғини ,
Ҳеч нарса кўрмагандай
Сиз бўлурсиз мисли той .
Доктор Войжоним: Ким касал бўлиб қолди ? Бирпасда даволаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |