Билмасвой: Мен…
Билмасвой Доктор Войжонимни кўриши билан бекиниб олади.
Доктор Войжоним: Сен мендан асло қўрқмагин. Мен сени қайнатмалар билан даволайман қўрқма укол қилмайман.
Бугун мен сизларни айрим доривор ўсимликлар билан таништираман. Сизлар уни кўргансизлар ва танишсизлар.
Расмларни кўрсатади. Мойчечак ва Баргизубни.
Фақат нимага фойда эканлигини билмайсизлар. Эшитинглар ушбу ўсимлик хақида топишмоқлар айтаман.
Гуллари қордек оппоқ,
К ўзи олтин гавҳардир.
Шамоллаш ва гриппга ,
Жуда хам доривордир.
(ромашка, мойчечак.)
Болалар: Мойчечак.
Билмасвой: Вой мен ҳеч қачон ишонмайман наҳот шундай гуллар одамни даволайди. Мен уларни фақат ҳидлаб завқ олади дер эканман.
«МОЙЧЕЧАКЛАР» РАҚСИ.
Доктор: Иккинчи топишмоғим.
Йўл ёқасида ўсар
Барглари наштарсимон ,
Гуллари майда, майда.
Доривордир бил шу он ,
Агар уни яхшилаб.
Қуритсанг салқин жойда ,
Жонга хузур бағишлар.
(подорожник, баргузуб)
Болалар: Баргизуб.
«БАРГИЗУБЛАР» РАҚСИ.
Билмасвой: Бу ўсимликларни чайнасам касалим тузаладими доктор?
Доктор Войжоним: Йўқ! Зинхор базинхор чайнаманг! Биринчидан бу ўсимликларни қуруқ ҳавода қуритиш керак. Мойчечак гулини ёзни июн ва август ойигача териб қуритиш тафсия этилади. Баргизубнинг баргларини эса июндан сентябргача териб қуритилади. Уларни қуруқ ҳавоси алмаштирилган салқин ҳоналарда қуритилади. Улар яхши қуритилгандан сўнг сувга солиб қайнатма тайёрланади.
Билмасвой: Йўқ мен бу қайнатмалар билан томоғимни тузата олмайман. Менга гугурт билан газнинг олдига бориш ман этилган. Газ плитасини олдига боргани ўлгудек қурқаман. Чунки бир марта гугурт билан хазиллашганимда портлаб кетишимга оз қолган.
Do'stlaringiz bilan baham: |