Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

«бир 
қанча», 
«кўплик+ўхшаш», 
«кўплик+жамлик», «кўплик+ чама-тахмин» каби маъноларни 
юзага чиқаради. Бу эса, кўплик категорияси услубий восита 
вазифасини бажариши, луғавий ва услубий имкониятларининг 
кенглигидан далолат беради. 
5. Достонлар тилида сифат сўз туркуми ҳам салмоқли ўрин 
эгаллайди. Сифат сўз туркумидан ранг ва ранг-тус билдирувчи сўзлар 
унумли қўлланган. Ранг билдирувчи сўзларнинг кўчма маънолари 
контекстуал бўлганлигидан, уларнинг маъно хилма-хилликлари ва 
маъно қирралари, улар боғлиқ қуршовидаги сўзлар воситасидагина 
яққол англашилади. Бу эса, синонимик қаторлар ҳосил қилади, 
мавжуд маънодошлик уялари эса, маънодошлик компонентлари сони 
жиҳатдан 
ошишига 
сабаб 
бўлади. 
Маънодошликдан 
кенг 
фойдаланиш тилнинг поэтик тасвирда бойлик даражасини кўрсатса, 
бадиий асарда ижодкорнинг улардан фойдалана олиш, яъни 
бахшининг поэтик маҳорати даражасини кўрсатади. 
Ранг-тус билдирувчи сифатлар отларнинг белгисини ифодалаб, 
бошқа ҳайвонларга нисбатан қўлланмайди. Ранг-тус билдирувчи 
сифат сўзлар достонлар тилида нутқнинг аниқ, образли бўлишини, 
поэтик таъсирчанлик ва оҳангдорликни таъминлашга хизмат қилган. 
6. Олмошлар ҳам ўзбек халқ достонлари тилида самарали 
ишлатилиб, услубий роли беқиёсдир. Олмошларнинг деярли барчаси 
тортилиши ҳодисасига учраб, бунда сўз шаклларини бутун бир 
бўғини ёки айрим унли, ундош фонемалар туширилиб талаффуз 
этилади. Бу ҳодиса оғзаки ижро жараёнида маънога путур 
етказилмаган ҳолда, талаффузни мукаммал даражада осонлаштиради. 
7. Таҳлилга тортилган достонларга диққат қилсак, уларда от сўз 
туркумидан сўнг юқори кўрсаткични кўрсатган сўз туркуми 
феъллардир. Юқорида қайд этилган лексик-семантик гуруҳларни 
умумлаштирганимизда феъллар жами 1399 та бўлиб, кейинги даврда 
адабий истеъмолдан чиқиб қолган, фақат достонлар тилига хос 
феъллар А.=288 та, Р.=188 та бўлиб, улар умумий матн ҳажмининг 
А.=0,355 % ини, Р.=1,328 % ини ташкил қилади. Булар орасида –б, -

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling