Заки достонлари
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1. Достонлар тилида мустақил сўзлар
41 Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. -Тошкент: Ўзбекистон, 1998.- 524 б. 11 I БОБ ЎЗБЕК ХАЛҚ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИДА УМУМИЙ КАТЕГОРИАЛ МАЪНОГА ЭГА БЎЛГАН СЎЗЛАРНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАДҚИҚИ 1.1. Достонлар тилида мустақил сўзлар Умумий категориал маъно деганда сўзнинг маълум бир сўз туркумига мансублиги асосида белгиланадиган абстракт грамматик маъно тушунилади. Сўзнинг умумий хусусиятини унинг маъно, қурилиш, хилма-хил вазифаларни бажариш каби кўплаб белгилари ташкил қилади. Сўз мана шу хилма-хил қирраларни ўзида мужассамлаштирувчи зот сифатида тилда ва онгимизда яшайди. Масалан, дарахт, сув, уй, уйқу, тош сўзлари учун умумий бўлган предметлик маъноси; узун, қисқа, гўзал, аччиқ, нордон, яшил сўзлари учун умумий бўлган белги маъноси; бор, югур, кел, ўйна, ўрган, чиниқ сўзлари учун умумий бўлган ҳаракат маъноси категориал маъносидир. Сўзга серқирра ҳодиса сифатида ёндашар эканмиз, сўзларнинг ҳар бир қиррасини нисбий мустақил деб тан олишимиз, улардаги умумийлик (ўхшатиш) ва хусусийликларни (фарқликларни) аниқлаш, уларни гуруҳларга ажратиш, бошқача айтганда, маълум таснифлашни амалга оширишимиз лозимдир 42 . Категориал маънога эга бўлган сўзлар маъновий жиҳатдан қуйидагича гуруҳлаштирилади: 1. От сўзлар. 2. Сифат сўзлар. 3.Сон сўзлар. 4. Олмош сўзлар. 5.Феъл сўзлар. 6.Равиш сўзлар. Сўзларнинг семантик қурилиши табиати, умумий ва хусусий маънолар ҳамда шу асосда таснифнинг ҳам умумийликдан хусусийликка бориши ёки хусусийликдан умумийлик томон кўтарилиш қонунияти ётади. Биз қуйида мавзу талабидан келиб чиққан ҳолда категориал сўзларнинг халқ достонларида қўлланиш имкониятлари хусусида тўхталамиз. Таҳлил жараёнида категориал сўзларни тўлиқ эмас, бизнингча, адабий тилдан фарқли ҳисобланган муҳим хусусиятлари атрофида мулоҳаза юритишни лозим топдик ва шу асосда тегишли хулосаларга келдик. 42 Мадраҳимов И.С. Ўзбек тилида сўзнинг серқирралиги ва уни таснифлаш асослари: Номз.дис.автореф.- Тошкент, 1994.- 8 б. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling