Заки достонлари
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
чаман булбули, кимнинг улисан (Алп.215). ул қўлидан // Ўғлининг
қўлидан, чаман булбули // чаманнинг булбули. Маълумки, оғзаки нутқ қисқаликка интилади. 1-мисолда услуб талаби билан ижодкор қаратқич келишиги белгисиз қўллаган. Қаратқич келишиги олган сўз эгалик аффикси олган сўз билан боғланади. Натижада икки қаралмиш юзага келади. 2-мисолда шу ҳолат юз берган ва битта қаралмиш тушиб қолдирилади. Бундан ташқари, асарнинг вазни, унинг мусиқий оҳанги 1-мисолдаги қаратқич келишиги белгисиз келишини талаб этмоқда. Бу ўринда шуни айтиш жоизки, белгили шакл орқали қўлланган сўз воқеа-ҳодисани таъкидлаб, ажратиб кўрсатиш ва таъсирчанликни ошириш, белгисиз шакли орқали ихчамликни, сиқиқликни таъминлаган. Шундай қилиб, қаратқич келишигида келган отлар белгиси ва белгисиз қўлланилади. Бундай вақтларда отларнинг қаратқич келишиги ёки тушум келишиги шаклида эканлиги қаралмишдаги эгалик қўшимчаси ёки шу от билан боғланиб келган феъл орқали аниқланади. Тушум келишиги аффиксининг достонларда бир қанча фонетик вариантларга эга бўлиб, -ни (А.i=16; Р.i=19),-ди (А.i=11; Р.i=9),-ти (А.i=15; Р.i=4), -н (А.i=13; Р.i=4), -ин (А.i=3; Р.i=9) кўрсаткичлари 51 Ҳозирги замон ўзбек тили. –Тошкент, 1957.- 318 б. 17 ишлатилади 52 . Масалан: Отни силаб кўп парвариш қилади, // Тараққос қип от ўйнаб туради, // От сағрисин бул канизлар силади, // Бойчиборни хўб абзаллаб бўлади (Алп.84). Келиб обод қилган кирдикорингни, // Йиғлатмагин эна, ғамхўрларингди, // Сен бориб оларсан излаб ёрингди, // Келиб обод қилгин ўсган шаҳрингди (Алп.85). Кам-кам ўзин тузатди, // Гарданини узатди, // Қулочин қайчилатди, // Сувлиғин қатирлатди (Рав.18). Устидаги валламатти, // Кўнгли ойдин, беғуборди (О.49). Тушум келишиги ҳам белгили ва белгисиз ҳолатларда қўлланади. Масалан: Бу сўздайтиб Барчин сулув туради, // Жапсар ёпиб Чилбир чўлга қаради (Алп.116). Бошимдолиб, ака, бундан жўнайин (Алп.58). Менопкелдинг одамларга еткариб (Рус.428). Мисолларда сўзларнинг қўшилиб талаффуз қилиниши натижасида тушум келишиги қўшимчаси тушиши, қисқаруви юзага келган. Адабий меъёрдан чекиниш халқ оғзаки ижоди материалларида, шеваларда ва сўзлашув нутқида учрайди. Жўналиш келишигининг кўрсаткичи адабий тил ва фольклорда – Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling