Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Эгалик категорияси 
 
Эгалик категориясининг кўрсаткичлари ўзбек халқ достонлари 
тилида адабий тилидаги шакллар сингари бир хил бўлса-да, 
стилистик жиҳатдан фарқланади. Эгалик аффикслари уч шахснинг 
бирлик ва кўплик шаклларига эга бўлишидан ташқари, ўзи 
бирикаётган сўзнинг турли кўринишларида қўлланиши мумкин: 
сўзнинг унли ва ундош билан тугалланиши, эгаликни олган сўз 
олдидан алоҳида қаратувчининг бўлишини талаб қилмайди.
Масалан: Баҳра тоғида Оқработда энам билан икки тозим қолиб 
эди (Рус.421). Рустам ов овлаб келади, энаси пишириб беради 
(Рус.395). Энангиз суратида бўлиб, сизга бир мастон келибди 
(Рус.432). 
Матнда эгалик қўшимчалари билан ҳосил қилинган вокатив 
шакллар кенг ишлатилган. Эгалик қўшимчаси қўшилиб вокатив шакл 
ҳосил қилганда чақириш, мурожаат, ундаш маъносини билдиради ва 
матнда II шахсни кўрсатади
58
.
Масалан: юлдузим, чироғим, қундузим, арслоним, болам, 
жоним, тўрам каби. Бундай сўзлар эгалик қўшимчасисиз келса ўз 
дастлабки маъносида қўлланади. Эгалик қўшимчаси орқали эса 
сўзловчининг асосий мақсади ифодаланиб, нутқнинг эмоционал-
58
Ўринбоев Б. Ҳозирги ўзбек тилида вокатив категория. -Тошкент: Фан, 1972.- 32 б.; Ўринбоев Б., Ўринбоева 
Д. Ҳозирги ўзбек тилининг сўзлашув услуби. -Тошкент: Фан, 1991.-114 б. 


20 
экспрессив қиммати оширилади
59
. Бундай пайтда эгалик маъносидан 
кўра мурожаат маъноси кучаяди: Ў, бувушим! (Ой.15). Э ёрим
севгилим, обод рўзғорим (Рав.65). ҳам ўғлим, ҳам қизим, бирдан-бир 
ёлғизим, сув тагидан чиққан қундузим – Сувон деган чўлпон 
юлдузим бордир (О.62). Қўлимдаги қўзичоғим, алла, Ўйнасам, 
суйғунчоғим, алла (О.68). 
Мисолларда келтирилган бувишим, ёрим, севгилим, обод 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling