Кўплик категорияси
Кўплик категорияси предметлар сонининг бирдан ортиқлигини
билдиради. Ўзбек халқ достонлари тилида кўплик категорияси
қуйидаги
лексик-грамматик
қўшимчалар
воситалар
асосида
ифодаланади:
1. Кўплик категориясининг махсус қўшимчалар воситасида
ифодаланиши.
а) отларда кўплик шаклнинг ясалиши:
Кўплик –лар (А.i=876; Р.i=265) қўшимчаси билан ҳосил бўлади. -
лар қўшимчаси от, олмош ва отлашган сўзларга қўшилади. Масалан:
Не гўзаллар кўзин ёшлаб боради (Алп.164). ..ҳар иморатлар,
пештоқлар, меҳмонхоналар, иморат устига бир озода жойлар бир-
биридан тоза, борича солиниб қилинган андоза; ҳар бир айвон-
кайвонлар фалакка юзланади (Рав.23). Халойиқлар кўкка боқиб
қаради (Алп.164). Мисоллардаги гўзаллар, иморатлар, пештоқлар,
меҳмонхоналар, жойлар, айвон-кайвонлар, халойиқлар каби
турдош от сўзлар маълум боғли қуршовда сон жиҳатдан ҳам
фарқланади. Гўзал, иморат, пештоқ, меҳмонхона, жой, айвон-
кайвон, халойиқ сўзларига «умумий» маъноси хос, -лар қўшимчаси
қўшилгандан сўнг «бир неча» маъноси воқеалашади. Гўзаллар сўзи
да соф кўплик маъноси мавжуд эмас. Гўзал сифати отлашиб, «бир
неча гўзал қизлар» маъноси, яъни «кўплик+ўхшашлик» маъноси
ифодаланган. Айвон-кайвон каби жуфт сўзларда «шу икки ўзакдан
англашиладиган ва шунга ўхшаш, яўин бўлган бошқа
предметлар» деган маъно ифодаланади. –лар кўрсаткичини олмай
туриб кўплик, яъни «бир неча» маъноси англашилади. Агар диққат
билан эътибор берсак, сўзда лексик йўл билан ифодаланган кўплик
эмас, жамлик маъноси ифодаланган. Бундай негизга –лар қўшилса,
маънода «умумлашиш», «кенгайиш», «кўплик+жамлик+бир
Do'stlaringiz bilan baham: |