Заки достонлари


рўзғорим, ўғлим, қизим, қундузим, юлдузим, қўзичоғим, суйғунчоғим


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

рўзғорим, ўғлим, қизим, қундузим, юлдузим, қўзичоғим, суйғунчоғим 
каби сўзлар [от+ЭК] қолипида ҳосил қилинган бўлиб, шундан ўғлим, 
қизим сўзларида эгалик маъноси мавжуд. Қолган сўзларда вокатив 
маъно ҳурмат, мурожаат каби маънолар воқелашган. Масалан: 
қўзичоқ сўзи ўз маъносида қўлланганда "мол", "жинси ноаниқ", 
"ёши кичик" ифода маъноларда воқеалашади. Матнда эса
метафорик қўлланиб, "болаларга мурожаат", "оғзаки услубга 
хослик", "кўтаринкилик" каби маънолар билан белгиланади. Яъни 
кичиклик ёқимтойлик белгиларига асосланиб туриб бу ном инсонга 
кўчирилади ва нутқда самимийлик, таъсирчанлик, ифодалиликни 
таъминлаш учун хизмат қилади.
Эгалик категориясининг қаторига ёнма-ён келган -и, - си, ҳамда 
мавҳум эгалик қўшимчаси саналувчи - ники шакллари ўзбек адабий 
тилида ҳам, достонлар тилида ҳам учрайди. Масалан: Ҳар қайсиси 
эди мисли айдаҳор, // Ўлиб кетди бунда шундай зўрабор (Алп.198). 
Қайсиси сўзидаги биринчи –си ва -и ўзакка шу қадар сингиб 
кетганки, уларни фақат тарихий-этимологик жиҳатдангина кузатиш 
мумкин
60
. Чўпон отнинг кўнглидагисини билди (О.54). Мисолда 
эгалик қўшимчаси кетма-кет ишлатилиб, кучайтириш-таъкид 
маъносини ифодалаган. Умуман, (-и)+(-си) шаклининг қўлланиши, 
биринчидан, экспрессив-стилистик хусусият билан иккинчидан, 
лексикализация ҳодисаси билан боғлиқ бўлиб, улар маънони 
кучайтиришга хизмат қилади
61

От ва олмошларга қўшилиб, мавҳум эгалик маъносини -ники 
қўшимчаси ҳам ифодалайди. Масалан: Эгаси бўлса, мен бу жойда 
турмайман. // Душманники, дўстникими билмайман (О.21). Бул 
59
Қунғуров Р. Ҳозирги ўзбек тилида ўзгармайдиган сўзлар. –Самарқанд: СамДУ, 1978.- 34 б. 
60
Щербак А.М. Очерки по сравнительной морфологии тюркских языков.- Л, 1977.- с.74; Гулямов Я.Г. Из 
наблюдений над морфологий ташкентского говора. Ўзбек диалектологиясидан материаллар, I, 1957.- 199-200 б.; 
Ўзбек халқ шевалари морфологияси. -Тошкент: Фан, 1984.- 26 б.
61
Ўзбек халқ шевалари морфологияси.-Тошкент, 1984.- 26 б.; Назаров К. Эгалик аффиксларининг -иси формаси 
ҳақида. ТошДУ илмий асарлари. -Тошкент, 1962.- 39 б.; Мирзаев М. Ўзбек тилининг Бухоро группа шевалари. -
Тошкент, 1969.- 46 б. 


21 
ўзбекнинг оти кейин қолади, // Барчинойим фақирники бўлади 
(Алп.150). 
Достонлар тилидаги эгалик қўшимчалари адабий тилдаги эгалик 
шаклларига яқин туради. Лекин нутқ жараёнида вужудга келган 
турлича функционал-стилистик вазиятлар эгалик қўшимчанинг ўзи 
бирикиб келаётган бирликлар семантик маъноси ва оттенкаларининг 
кенгайиб боришига сабаб бўлади. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling