Заки достонлари
узоқмикан қўшқанот? // Қисқа йироқ
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ширин
узоқмикан қўшқанот? // Қисқа йироқлигин шунда билайлик (О.30).
Семизи иркиллаб, оғири эчкидай диркиллаб юрган қизлар қутулмай, менга бир гап бўлдими? (Алп.266). Юқорида келтирилган сифат гуруҳларининг деярли ҳаммаси кўчган маъноларда қўлланади. Бунда кўпроқ экспрессив- эмоционаллик муносабатлари ифодаланади. Масалан: Азоб тортди 27 ширин жоним бу танда (Алп.62). Баданингда аччиқ қамчи чотади (Алп.242). Боғда бўлар тоза гулнинг лоласи, // Топиларми ширин жоннинг ҳиласи (Рав.49). Ширин (А.i=22; Р.i=11), аччиқ (А.i=16; Р.i=9) сўзларнинг маъноси таркиби «белги», «сифат белги», «барқарор белги», «умумий баҳо», «таъм билдирувчи белги», «меъёрда», «оддий» кабилар сифатида қайд этилади. Бинобарин, ширин, аччиқ сўзларининг бу маъноси тил бирлиги сифатидаги томон саналади. Нутқда бу мазмун минглаб маъноларда воқелашади. Мисолларда келтирилган ширин, аччиқ сўзлари боғлиқ қуршовда «белги», «сифат белги», «барқарор белги», «умумий баҳо», ширин «ижобий баҳо»; аччиқ «салбий баҳо», «ҳолат билдирувчи белги», «китобий» каби ифода маъноларида ифодаланади. 4. Ранг-тус билдирувчи сифатлар: предметнинг белги хусусиятларидан бирини ифодалайди. Масалан: қизил (А.i=11; Р.i=14), қора (А.i=28; Р.i=18), оқ (А.i=22; Р.i=17), кўк (А.i=18), яшил (А.i=13; Р.i=1), яшил-кўк (А.i=6), қирмизи (А.i=15; Р.i=1), ол (А.i=4; Р.i=4), гулгун (А.i=10; Р.i=1) каби. Табиатда рангларнинг чегараси йўқ. Луғат бойлигимизда ҳам ранг билдирувчи махсус сўзлар ранг, тусларининг ҳаммасини аниқ ифодалай олмайди. Шунинг учун тилда кўпинча бир ранг билдирувчи сўз бир неча рангни ифодалайди ва семантик қамрови кенгаяди. Уларнинг услубий имкониятлари, оккозионал маънолари фақат нутқ жараёнида юзага чиқади. Ушбу масалага бағишланган қатор ишлар ҳам яратилган 65 . Бинобарин, достонлар тилида ранг билдирувчи сифатларнинг ҳам семантик сермаънолик хусусиятини кўрамиз. Кўк сўзи ни ўрганганимизда, у бошқа ранг билдирувчиларга нисбатан мавҳум тушунча эканлигини аниқладик. Чунки, матнда кўк сўзи аниқ бир тусни келтирмай, яшил, зангори, ҳаво ранг каби ранглар доирасида тасаввур қилинаверади. Бундан ташқари, нафақат предметнинг белгиси маъносида, балки атоқли отлар таркибида ҳам Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling