Заки достонлари


яхши (А.i=19; Р.i=14) каби. Ҳар қаердаги яхши, сулув, барно


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

яхши (А.i=19; Р.i=14) каби. Ҳар қаердаги яхши, сулув, барно 
қизларнинг оти бор (Рав.48). 
Салбий ҳолат: кал (А.i=1; Р.i=8), майиб (А.i=8; Р.i=1), соқов 
(А.i=1) каби. Ўлмай чиқсам сендай калнинг бахтига (Алп.260). 
...тилини алаҳаққа чўқиб, соқовтоб бўлиб қолган эди (Алп.370). 
Баъзи сифатлар фақат ҳайвон ва предметларнинг белгиси учун 
ҳам қўлланади. Масалан: Урушда панд берар отнинг майиби (О.62). 
Ғознинг бир оёғи синган, бир қаноти майиб бўлган, ўқ тегиб, ҳолати 
кетиб, шу ерга йиқилган (Алп.234). 
б) жисмоний ва физик ҳолатларни ифодаловчи сифатлар: бардам 
(А.i=7), пир (А.i=4; Р.i=2) ёш (А.i=42; Р.i=29), қари (А.i=4; Р.i=5), 
кўҳна (А.i=7; Р.i=2) каби. қанча ёш барно канизлар ўртага олиб 
ўтирипти. (Рав.34) Равшанхон қараса, бир кўса: жуда кўҳна бўлиб 
кетган пир кўса, уч юздан ошган, тўрт юзга янашган жуда қари кўса, 
ё йилидан адашган, балки беш юзга кирган...(Рав.40). Мисолдаги 
кўҳна сўзи нинг ифода маъноси «қадимий, эски» сифатида 
англашилса, нутқда боғли қуршовда сўз маъноси жонсиз предметдан 
жонли предметга ўтказилган. Шу сўз орқали ижодкор кўсанинг жуда 
ҳам қарилигини бўрттириб кўрсатган. 
в) руҳий ҳолатни ифодаловчи сифатлар: мискин (А.i=3; Р.i=1)
мунглуқ (А.i=15), ғамгин (А.i=4; Р.i=1), майлис (маъюс) (А.i=1) каби. 
Қайтай мен ҳам бехуш бўлиб ётаман (Алп.152). Эсига олса кўнгли 
майлис паришон (Алп.393). Мунглуқ синглинг сенга арз қип турибди, 
// Қалмоқларда чечам жабр кўрибди (Алп.74). Инсоннинг ҳаёт 
63
Содиқова М. Ҳозирги ўзбек тилида сифат. -Тошкент: Фан, 1974.- 51-53 б. 
64
Пардаев З.Н. Ўзбек тилида сифатларнинг маънонтик-услубий хусусиятлари: Номз.дис.автореф.-Самарқанд, 
2004.-12-13 б. 


26 
қийинчиликларидан руҳий жиҳатдан жуда қийналганлиги, руҳий 
изтироблари, чорасизликдан боши қотиб қолган ҳолатини акс 
эттириш учун ижодкор мунглуқ, мискин, маъюс (майлис) каби 
сўзларни ўринли ишлатган. 
г) кишининг ҳаётий ҳолатини ифодаловчи сифатлар: бой (А.i=20; 
Р.i=2), гадо (А.i=3; Р.i=1), етим (А.i=10; Р.i=3), бечора (А.i=4; 
Р.i=12). Бойсари бой эди, Бойбўри эса шой эди (Алп.14). Ростин 
десам, шу сағирнинг қулисан (Алп.365). Мендай ғариб қонлар йиғлаб 
қолмайми (Алп.152).

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling