Заки достонлари


кундуз (А.i=24; Р.i=4), катта-кичик


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

кундуз (А.i=24; Р.i=4), катта-кичик (А.i=27; Р.i=1), бола-чақа 
(А.i=2), писта-руста (А.i=1; Р.i=2), бориб-бориб (А.i=4; Р.i=1)
даста-даста (А.i=6; Р.i=4). Масалан: Кўздан ёшим кеча-кундуз 
тизилди (Рус.424) (жуда кўп йиғлаш маъносида). Катта-кичик 
шунинг гапин гапирар (Алп.242) (катта-кичик-турли ёшдаги 
кўпчилик одам маъносида). Бола-чақа йиғлаб қолди, ўлдик, деб 
(Алп.34) (бола-чақа - оила аъзолари маъносида). Писта-руста
қандолатни ташлади (Алп.218) (писта-руста- писта билан бирга 
бошқа емишлар ҳам борлиги маъносида). Бориб-бориб бир замон жон 
энади (Рус.433) (бориб-бориб - вақт давомли, кўп ўтганлиги 
маъносида). Қоразулфин эшилгандир тол-тол (Рус.439) (тол-тол – 
соч ўримининг жуда кўп эканлиги маъносида). Халқдан йиғилган 
тўсат-тўсат, даста-даста лашкар тарқаб кетган (Рус.356) (тўсат-
тўсат, даста-даста – беҳисоб, жуда кўп лашкар маъносида). 
Кўринадики, кўплик категорияси грамматик ва лексик кўплик 
ҳосил қилувчи воситалар ёрдамида ифодаланади. Улар нафақат 
кўплик, балки «бир қанча», «кўплик+ўхшаш», «кўплик+жамлик», 
«кўплик+чама-тахмин» каби маъноларни юзага чиқаради. Бу эса, 
кўплик категорияси услубий восита вазифасини бажариши, луғавий 
ва услубий имкониятларининг кенглигидан далолат беради. 
62
Бўронов Ж.Б. Инглиз ва ўзбек тиллари қиёсий грамматикаси. –Тошкент: Ўқитувчи, 1973.- 130 б.


25 
1.3. Сифат сўз туркуми 
Достонлар тилида сифат сўзлар ўзларининг маъно ва грамматик 
хусусиятлари ҳамда ясалиши жиҳатдан, деярли, адабий тилдагидан 
фарқ қилмайди. Уларнинг қуйидаги семантик гуруҳлари мавжуд: 
1.Ҳолат билдирувчи сифат сўзлар. Бундай сўзлар баъзи 
ишларда 10 гуруҳга бўлиб ўрганилса
63
, бошқасида 6 гуруҳга ажратиб 
ўрганилади
64
. Биз қуйида достонлар тилига кўп қўлланган сўзларни 
келтирамиз. Бу сўзлар предмет, ҳодиса, инсон ва ҳайвонга хос ҳолат 
ёки вазиятнинг белгисини ифодалайди: 
а) табиий ҳолатнинг белгисини билдирувчи сифатлар. Ижобий 
ҳолат: сулув (А.i=19; Р.i=14), барно (Р.i=6), чиройли (А.i=1; Р.i=1), 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling