Заки достонлари


в) «мўлжалга олинган ёки олинадиган нарса; нишон


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

в) «мўлжалга олинган ёки олинадиган нарса; нишон; 
мўлжал» маъноси: Ул қорага яқин етди (Алп.89). Бужулнинг 
қорасин кўриб эр Тоғай шаҳарга у замон яқинлаб етди (Рус.416). 
г) «оғирчилик билан боғлиқ, машаққатли, азобли» маъноси: 
Бунда ётганингни йўлбарс билмасин, // Келиб, сенга қора кунлар 
солмасин (Рус.392). Нега сувгинасин ўзинг лойқадинг, // Нега 
кунгинасин қора айладинг (Хур.185). 
д) «разил, кабиҳ, ёвуз» маъноси: Қора экан қилиғинг, бу 
қилиқни қўймадинг (Ойч.76). Армон билан билмаганин билдирди, // 
Ханжар чалиб қора бағрим тилдирди (Я.Аҳм.237). 
е) «ўлим» маъноси: Муштипарим энамни, // Қаро ерга 
жойладинг?! (Ойч.76). 
ё) «шўрли, бахтсиз» маъноси: Унга шикаст берган бахтим 
қораси, // Узоқ эди икковининг ораси (Я.Аҳм.258). 


31 
ж) «ҳеч нарса қолдирмай емоқ» маъноси: Майсаларни оёқ ости 
қилиб чигирткадай босиб, қопқора бўлиб, еб кетиб бораётир 
(Алп.33). 
к) «байроқ» маъноси: Оқ, қора, яшил туғлар, тикилди майдон 
ичинда (Рав.90). 
з) «фарзанд, жигаргўша» маъноси: Оқизма кўзингдан қонли 
жолангни,// Умри узун бўлсин кўзи қорангни (Рав.10). 
к) «кетма-кет» маъноси: Тўққиз кампир қорама-қора, булар ҳам 
кетиб бораяпти (Алп.48). Ушбу факт ва далиллар қора сўзига алоҳида 
эътибор билан қараб ўрганишни тақозо этади. Бу ҳақда махсус 
мақолалар ҳам мавжуд
69

Хуллас, қора сўзининг достонлар тилида услубий восита 
сифатида функционал имкониятлари беқиёс бўлиб, ижодкор ўз 
фикрини образли ифодалашда, таъсирчанликни оширишда қўллаган. 
Ранг билдирувчи сўзларнинг кўчма маънолари контекстуал 
бўлганлигидан, уларнинг маъно хилма-хилликлари ва маъно 
қирралари, улар боғлиқ қуршовидаги сўзлар воситасидагина яққол 
англашилади. Бу эса, синонимик қаторлар ҳосил қилади, мавжуд 
маънодошлик уялари эса, маънодошлик компонентлари сони 
жиҳатдан 
ошишига 
сабаб 
бўлади. 
Маънодошликдан 
кенг 
фойдаланиш тилнинг поэтик тасвирда бойлик даражасини кўрсатса, 
бадиий асарда ижодкорнинг улардан фойдалана олиш, яъни 
бахшининг поэтик маҳорати даражасини кўрсатади. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling