«ёшлик»,
«навқиронлик»
маънолари
ифодаланади: Бекнинг оти пўлат сувлиқ чайнади, // қизил кийиб
гулдай бўлиб жайнади (Рав.9).
Достонлар тилида қизил рангининг қуйидаги маънолари мавжуд:
а) «хурсандчилик» маъноси: Бошингга санчилган қизил гул
бўлсин, // Мендай ойим жиловингга қул бўлсин (Я.Аҳм.223).
б) «гўзаллик» маъноси: Куймасин ҳеч кимнинг кулба хонаси, //
ўртанмасин қизил гулдай танаси (Я.Аҳм.266).
в) «ёр, ошуқа» маъноси: Боғбон бўлмай, қизил гулни терасан, //
Лолазор, баҳрли ерда юрасан (Алп.253).
г) «мавжудлик», «тириклик» маъноси: қизил юзим ғарибликда
сарғайиб, // ўлигим бўлмасин менинг бесоҳиб (Рус.427). Очилганда
қизил ғунча сўлмасин, // Дунёда мард киши ҳеч бир ўлмасин (О.40).
д) «мутлақо», «ўтакетган», «ғирт» маъноси: Равшанбек шу
ерда қип-қизил тентакка чиқиб қолди (Рав.37).
е) «кўнгилни овловчи, алдовли сўз
67
» маъноси: Калма келар
менинг қизил тилимдан, // Пиёдаман ҳеч иш келмас қўлимдан
(Алп.152). Бемаҳалда сўнган боғда гулим деб, // Сўйлайди оғзимда
қизил тилим деб (Хур.203).
Юқорида қизилнинг ижобий маънолари келтирилган бўлса, унинг
салбий маъно ташиш учун хизмат қилганини ҳам кўрамиз.
а) «ёмон йўлга кирган одам – ароқхўр, фоҳиша кабилар»
маъноси: қаёқдаги қизилоёқ ёмон одам катта бўлиб кетди (Рус.420).
Шу бугун борувдим қизинг олдига, // ўн-ўн бешча қизилоёқ бор экан
(Хур.180).
Матнда қизил сўзи оёқ, бош сўзлари билан бириккан ҳолда
юқоридаги маънони ифодалайди ёки қизилбош сўзи «босқинчи
эронликларга алоқадор
68
» халқ маъносини билдиради: Оҳ десам,
тўкилар кўздан селдай ёш, // Булар ота, катта душман қизилбош
(Я.Аҳм.250).
Қизиллик тушунчасини ифодалашда гулгун, қирмизи, гулгун
Do'stlaringiz bilan baham: |