Заки достонлари


қирмизи, алвон, ол, қўчқил


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

қирмизи, алвон, ол, қўчқил сўзларидан ҳам фойдаланилган. Устингга 
67
Тўхлиев Б. Ўша асар, 35-бет. 
68
Ҳаққул И. Яна қора ранг талқини ҳақида // Ўзбек тили ва адабиёти, 2001.-№ 3.-17 б. 


30 
кийганинг гулгун қирмизи, // Сўзимни англагин ўзбакнинг қизи (Алп. 
118). Тошга тегиб тирноқлари тўкилиб, // Юрган изга қўчқил қонлар 
ёқилиб (Хур.187). Олтин коса, гулгун шароб, // Ичилди майдон 
ичинда (Рав.91). Ол-ол бўлсин, ол-ол бўлсин, ол бўлсин, // Кўнгли 
сўйса ёрнинг лаби бол бўлсин (Рав.40). Қизил, гулгун, қирмизи, 
гулгун қирмизи, алвон, ол, қўчқил сўзлари «ранг билдирувчи 
белги» маъносида бирлашса-да, қизил, қирмизи «меъёрдан ортиқ», 
«адабий», ол, алвон «меъёрдан паст», гулгун, қўчқил «меъёрдан 
ортиқ», «достонлар тилига хос» маънолари билан бир-бирларидан 
фарқланади.
Баъзан алвон сўзи «ранг» маъносини эмас, балки «турли, хилма-
хил» маъносини билдириш учун хизмат қилган. Масалан: Куйган 
алвон-алвон сўзлар, Айрилган бир-бирин излар (Рав.35).
Қора сўзи оқ сўзи га антоним сифатида ишлатилган. Ичи қора 
ниятинг, // ўлсангда оқ бўлмайди (Тўл.79). Қора кўмир қорадир, // 
ўзинг оқ қил кўрайин (Тўл.79). 
Матнда вазн талаби билан қора сўзи қаро шаклида қўлланилган 
ва қора сўзи қуйидаги маъноларни ифодалаган: 
а) «қарол, қул» маъноси: Қора бўлибди-ку, сенга хизматкор, // 
Бир нечалар ўз холидан бехабар (Алп.350). 
б) «узоқдан кўринган шарпа, кўланка» маъноси: Кўринган 
қора ким бўлди? (А.89). У қора боғонағи келган ўн чопар эди 
(Алп.89). 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling