37
6. Суҳбатдошларнинг нутқ вазиятига қараб кўрсатиш олмошлари
предмет тушунчасини ифодалашга хизмат қилади: Энди Рустам ҳам
тушуниб қолди: бир нима олар бўлса ёнидан пулни чиқариб беради; у
одам ҳам индамайди, қўли билан нимани кўрсатса,
пулига яраша
шундан олиб беради (Рус.405). Бугун тегди бизга ёрнинг нусхаси //
Қайда экан муни тиккан устаси (Рав.25).
7. Бирор ҳодисани ортиқ таъкидлаб кўрсатиш
учун эгалик
аффикси қаватлаб қўшилади
80
. Масалан: Равшанбек кўриб бораётир,
бир ҳовлидан
униси яхши, ундан
униси яхши: (Рав.23).
8. Бир нарсани иккинчи нарса билан тенглаштириб ёки ўлчаб
кўрсатиш учун кўрсатиш олмошларига -
ча қўшимчаси қўшилади:
Менинг билан
шунча сўзни қилгунча,// Бешикдан ўғлингни олсанг
бўлмайми? (О.65).
Мунча қочиб, бизни халок қилдинг, деб (Алп.267).
9.
«–дай бўлса» воситалари
билан бирга келиб, сўзловчини
олдинроқ бўлган воқеани эслатиб, янги фикрга эътибор жалб қилиш
учун ишлатилган:
Ундай бўлса, тезроқ жўнат, бўйингдан (Рав.62).
Сўроқ олмошларининг достонлар матнида қўлланилишининг
ўзига хос белгилари мавжуд.
1.
Нима, нача, нечта, қайси сўроқ олмошининг қисқарган
не
(А.i=151;Р.i=48) шакли ишлатилиб, “фольклорда бу
не нинг
нэ шакли
ҳам учрайди
81
” ва қуйидаги маъноларни ифодалайди.
а)
ўтган воқеани аниқлаш, таъкидлаш маъноси. Масалан:
Не
сабабдан аввал кулдинг, гул юзми? (О.46).
На бўлди, Рустам келмади
(Рус.385). (не сабабдан // нима сабабдан; на бўлди // нима бўлди).
б)
нарсанинг миқдорини аниқлаш маъноси. Не гўзаллар кўзин
ёшлаб боради, // Қоражондан баригина қилади (Алп.164).
в)
сўзловчи учун номаълум, ноаниқ нарсани етарли даражада
Do'stlaringiz bilan baham: