Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Биз ҳар қайсимиз битта-битта қўрғоннинг эгасимиз (Рус.356) 
(учала шахс маъносида). Эна, йўлдан урма; нима бўлса борамиз. 
Қандай жондор бўлса ҳам, биз индамасак, томоша қилган одам билан 
бекорга бўғиша бермас (Рус.394) (Мен ва сен маъносида). Бизлар 
бориб подшога бир маслаҳат қилайдик, ундан кейин сенга буюрамиз, 
сен унгача турасан, - деб туриб кетдилар (Рав.59) (Мен ва у 
маъносида). 
5. Матнда эгалик ва шахс-сон қўшимчаларининг қўлланиши 
КОнинг тушиб қолишига сабаб бўлади. Масалан: Асл гавҳар 
поралардан, // Хизматкор, фуқаролардан, // Халолхўр бечоралардан, // 
Барисидан жудо бўлдим (Рав.57) (I шахс бирлик маъносида). Кейин 
пушаймон қиларсан, - деб қолди (О.5) (II шахс бирлик маъносида). 
Бунинг эгасини топармиз, деб қаерини қараймиз (Рус.394) (I шахс 
кўплик маъносида). 
73
Йўлдошев K. «Алпомиш» талқинлари. – Тошкент: Маънавият, 2002.- 160 б. 
74
Ўзбек тили грамматикаси. 1том, - Тошкент: Фан, 1975.- 335 б.; Суяров И. Местоимение в современном 
узбекском литературном языке: Автореф.дис.канд.фил.наук. - Самарканд, 1965. -с.9.


35 
6. Мен, сен олмошларининг ман, сан шакллари ҳам учрайди. 
Қўлда қиличим бўлганда, // Нима жон бор эди санда! (Рав.58). Савоб 
учун бергин энди ўғлингни, // Санга берса бу лаганда пулини (О.4). 
7. Тингловчига ҳурмат юзасидан мен олмоши ўрнида биз 
олмоши ишлатилиб, камтарлик, ҳайрихоҳлик маъносини беради. 
Масалан: Неча-неча насянгдан куйганман, // Ҳарна берсанг, тўрам 
бизга нақ яхши (Рав.47). Бир юртнинг тўраси элнинг қўчқори, // 
Бизнинг учун келган бир эл номдори (Рав.49). Бизнинг ёрни кўрган 
борми? // Ёр дарагин берган борми? (Рав.30). 
8. Кишилик олмошларининг ҳар учала шахсида бирликларига 
жўналиш келишигининг қўшимчаси [-га] қўшилганда ўзгариш юз 
беради: маған(А.i=1), саған(А.i=1), уған(Р.i=1)
75
Уған қурбон мендай 
ойимнинг жони (Рав.429). Тилинг бўлса, хап бергин сен маған 
(Рус.402). қай тарафда бўлар? Йўл бошқар маған (Рус.414). Бу 
сўзларни айтдим, ёш ўғлон, саған (Алп.319). Бу хилдаги ўзгариш 
фонетик ҳолатлар билан боғлиқ бўлиб (мен+га, мэн+гэ, сан+ға, 
о+н+ға) сўнгра мураккаб метатеза ҳодисаси юз берган (ма+ғ+ен, 
са+ғ+ан, о+ғ+ан сингари).
9. III шахс бирлик кўрсаткичи ул (А.i=140; Р.i=6), ан (А.i=9) 
шаклида қўлланган: "III шахс бирлик формаси Навоий ва Бобирда у 
ва ул шаклида, келишик ва эгалик билан турланганда ун, ан, он 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling