Заки достонлари


Тарлон кўк сўзи ола ранг устига қорамтир, қизғиш доғлари бор от  тусини билдиради. Остидаги тарлон кўк


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Тарлон кўк сўзи ола ранг устига қорамтир, қизғиш доғлари бор от 
тусини билдиради. Остидаги тарлон кўк, қалдирғочдай қияди 
(Ойч.90). 
Бўз алвон сўзи, кулранг ва қизғиш аралаш ёки қизғиш доғлари 
бор от тусини билдиради. Масалан: Остингда ўйнайди бўз алвон 
отинг, // Душманни ўртайди шону шавкатинг (Тўл.164). 
2. От баданидаги фарқловчи белгиларга кўра номланиши: 
қашқа (Р.i=1), оқ товон, оқ туёқ, оқ чоча, чавкар // човкар (А.i=2)
олапоча (А.i=4) каби. 
Олапоча сўзи оёқлари оқ-қора, оқ-малла ва шу каби қоришиқ 
тусли от тури. Масалан: «Саман сарига туш, ё олапоча тўрига туш, 
шапақнинг зўрига туш,» – деб қўриқни солди (Алп.82). 
Човкар \\ чавкар \\ чипор сўзи асосан, ола тусли отларга нисбатан 
қўлланади. Оқ тусли отларда қора, қизғиш доғлар бўлади. Қайтариб 
тағи қўриқ солди, тағи шу чипорнинг бўйнига тушди (Алп.82). 
Тепанинг бошида Юсуф келбатли, Рустам сифатли, бир човкар отли 
биров ёнбошлаб ётибди (Алп.102). 
Оқ туёқ сўзи туёқдан юқори қисми оқ, қолган қисми бошқа 
рангда бўлган отларга нисбатан қўлланади. Бораётир йўл талашиб 
баробар, // Оқ туёқ келгандир бундай саманлар (Алп.149). 
Хуллас, ранг-тус билдирувчи сифат сўзлар отларнинг белгисини 
ифодалаб, бошқа ҳайвонларга нисбатан қўлланмайди. Ранг-тус 
билдирувчи сифат сўзлар достонлар тилида нутқнинг аниқ, образли 
бўлишини, поэтик таъсирчанлик ва оҳангдорликни таъминлашга 
хизмат қилган. 
 
1.4.Олмош сўз туркуми 
 
Достонлар тилида кишилик олмошлари бирлик ва кўплик 
сонларда ман (А.i=2; Р.i=1) (мен) (А.i=425; Р.i=106) - биз (А.i=65; 
Р.i=3), сан (А.i=1; Р.i=1) (сен) (Р.i=101) - сиз (А.i=10; Р.i=9), у (А.i=66; 
Р.i=42)- улар (А.i=21; Р.i=9) қўлланилади ва улар қуйидаги стилистик 
мақсадларни ифодалаш учун хизмат қилган:
1.Ота-она, эр-хотин, бир-бирларига жуда яқин кишилар, ака-
укалар суҳбатларида сенсираб мурожаат қилинган. «Қипчоқлар бир 
замонлар ҳатто отасини сенлаган. Оналарини сенлаш баъзи жойларда 


34 
ҳозир ҳам бор. Қозоқ ва қирғизларда бу одат бугунгача ҳам давом 
этади
73
». Демак, сенсираб гаплашувлар достонда ҳурматсизликни 
кўрсатмаган. Масалан: Эна, сен девнинг макони деб билмай 
айтгансан (Рус.395). От сўймоқни, ака, мендан кўрасан, // Аввал сен 
отингни сўйиб берасан (Алп.140). 
2. Мурожаат ва ундошларда сенсираш андишасизлик, 
тарбиясизлик, менсимаслик, дағаллик каби маъноларда ишлатилган. 
Сен кўсанинг мендан ўлгинг келдими? // Ё билмайман кунинг охир 
бўлдими? (Рав.41). Менинг юрган юришимни // Аҳмоқ, сен кимга 
менгзадинг? (Алп.106). 
3. Тингловчига ҳурмат нуқтаи назаридан сиз олмоши 
ишлатилади: Отни чопдим тинмай дала-саҳрога // Мен сўз айтай 
сиздай қоши қарога (О.43). Бундай қўлланиши, асосан, юқори табақа 
кишиларга, ёрга мурожаат қилинганда қўлланган.
Тақсир, мен билмайман. Сиз Орзигул ишқида куйган бўлсангиз, 
мен болам дардига куйганман, - деди (О.43). Подшойим, бизлар сизга 
арзга келдик (Рав.59). Аё шоҳим, сизга айтар арзим бор, // Олмадайин 
сўлган чўлдай тарзим бор (Алп.33). 
4. Биз олмоши мен, сен, улар маъносида, яъни учала шахс 
маъносида ишлатилади
74
.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling