Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

кўрсатиш маъноси. Не бет билан Қўнғирот элда юраман? (Алп.344) 
(не бет // қайси бет).
г) узоқроқдаги нарсаларни аниқлаш маъноси. Эна, - дейди, - 
на ерларга борамиз (Рус.391) (на ер // қайси ер). 
д) таажжуб маъноси. Масалан: Мундайғачоқ аҳмоқ бўлгани 
неси, // Боғонағи сўзимни айтманг турама (Алп.120). 
е) ҳаракат белгиси маъноси. Сен тўрангдан хабар олсанг не 
бўлди?! (Рав.54) (не бўлди-нима бўлди). Мен ўлган сўнг отам келиб 
натади? (Рав.61) (натади-нима қилади). 
80
Иброҳимов С. Ўша асар, 160 б.; Иброҳимов С. Айрим олмошларнинг эволюцияси масаласига доир // Ўзбек 
тили ва адабиёти,1960.- №5.- 60-62 б. 
81
Иброҳимов С. Ўша асар, 168-бет. 


38 
ж) бир сўзи билан қўлланилиб, гумон маъноси ифодаланади. Не 
бир эрлар, во Равшан, деб келар-а (Рав.62) (не бир-қайси бир). Не бир 
ботир деганлар, // Дустуман бўб йиқилиб (Рав.93). 
з) предмет белгисини ифодаловчи, қайси, қандай олмошига яқин 
вазифасида ёки боғли қуршовда «зўр» маъноси ишлатилади. 
Умуровли не полвонлар, // Йиқилди майдон ичинда (Рав.90) (не 
полвонлар-қандай полвонлар). Не йўлларни тўзон тутди (Алп.70) (не 
йўллар-қандай йўллар). Шу ерда турганларнинг кўпи эт-петидан 
тушиб, ақли шошиб, эсидан адашиб, не ботирман деганлар туролмай 
эмаклашиб, бари бирдай чувлашиб қолди (Рав.89) (не ботирман-зўр 
ботир). 
Не // на олмоши эгалик, келишик ва сон билан турланиши 
мумкин: несин (Р.i=3). Ўлганнинг несин қиларсиз тамоша, // Йўл 
беринглар, тамошабин жонларим! (Рав.54).
Не // на шакли кесимлик –дир қўшимчасини олиши мумкин. 
Масалан: Сабаб надир, бир саломга келмадинг? (О.64). Сабаб надир
қон йиғлайсиз, энажон? (О.10). 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling