Заки достонлари


 Шакл – кўринишни билдирувчи сифатлар


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

2. Шакл – кўринишни билдирувчи сифатлар: кенг (Р.i=4), тор 
(Р.i=6), качкил (Р.i=1), паст (А.i=8; Р.i=2), ўрта (А.i=2; Р.i=4)
гўштдор (Р.i=2) каби. Оққиз шундай қиз эди: оти Оққиз, Зулхуморга 
нақ қиз, ўзи тўлган соғ қиз, ўрта бўйли чоғ қиз, ўйнагани боғ қиз, 
уйқичи эмас соғ қиз, эри йўқ тоқ қиз, кўп калондимоғ қиз, ўйинга 
қулайроқ қиз, тўғри ишга булайроқ қиз, қора кўз, бодомқовоқ қиз, 
синли сиёҳ қиз, танаси тўш қўйган кенг қиз, урушқоқ эмас жўн қиз, эт 
кўтарган гўштдор қиз, биқини тор тўшдор қиз, качкил бет, паст 
бурун, ўрта бўйли, қизил чиройли, кенг манглайли, қулоғи юпқа
ияги сергўшт, қоши кўпроқ бир-бирига туташ, кўзи қисиқнома қиз, 
бойбичча монанд, оғир кўчган қиз эди (Рав.46). Кенг, гўштдор, тор, 
качкил, паст, ўрта, юпқа, сергўшт сўзларнинг «сифат белги», 
«барқарор белги», «умумий баҳо», «шакл-кўриниш» маъноларида 
бирлашиб, инсон тасвирини, унинг қиёфасини чизиб беришда 
қўлланган. Улар ўзаро фарқловчи маънолар – кенг-тор «антоним 
белги», кенг – «меъёр ортиқ», тор – «меъёр кам», сергўшт, 
гўштдор «синоним белги», «меъёр тенг» каби ифода маъноларида 
воқелашган. 
3. Ҳажм-ўлчов, масофа билдирувчи сифатлар: узоқ (А.i=28; 
Р.i=6), узун (А.i=3; Р.i=4), калон (А.i=1; Р.i=1), калта (А.i=3; Р.i=2)
яқин (А.i=55; Р.i=4), чуқур (А.i=6) каби. Йўлнинг узоғини бергин 
илойим (Алп.270). Олис эди, мен яқинлаб қоламан (А.271). 
Равшанбек қараса, бир катта боғ: ўзи жуда калондумоғ, тўрт ёғининг 
девори узун, калта эмас – баравар чоппо-чоқ (Рав.19). Яқинмикан, 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling