Заки достонлари


Учун. Достон матнларида учун


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

УчунДостон матнларида учун (А.i=45; Р.i=26) кўмакчисининг 
чун, -чин (А.i=1; Р.i=2), -ичин, -ичун (А.i=1; Р.i=1), -чук (А.i=2; Р.i=1) 


67 
шакллари мавжуд. Учун ва унинг вариантлари этимологияси ҳақида 
бир қатор ишларда маълумот келтирилган
100
.
Учун, асосан, бош келишик шаклидаги сўзга бирикади. Баъзан, 
матнда қуйидаги қолипларда воқеалашади: [кишилик олмоши 
+қаратқич келишиги +учун]; [-ган сифатдоши+учун]; [-лик 
аффикси+учун]; 
[буйруқ-истак 
шакли+учун]; 
[ҳаракат 
номи+учун]
Достон матнларини таҳлил қилганимизда, учун кўмакчиси ўзи 
эргаштириб келувчи сўзга уйғунлашган ҳолларини учратдик. Бу 
ҳолат кўпинча, олмошлар билан бирикиб келганда, қисқа -чун, -чук, -
чик шаклида ишлатилади
101
. Масалан: Нечук энди айшу ишрат 
айлайин (Рав.14). Бир нечук номардга кўнгил бермагин (Алп.87). 
Қалмоқшоҳга бориб хабар бермакчун (Алп.287). Кўзгинанг 
мастонмисандир,// Сен нечик жононасан? (Хур.188). 
Учун матнда турли қуршовларда муайян маънони ҳар хил 
кўринишлар орқали, маъно буёқдорлиги орқали намоён қилиши 
мумкин:
1. Мақсад маъноси. Маълум ҳаракат, ҳолатнинг нима мақсадда 
рўй бериш ёки бермаслигини ифодалайди: Билмоқ учун ким боради 
қошига. (Рус.406). Хизмат учун миниб чиқдим отини (Рус.414). Бир 
қиз учун унутмагин бизларни (Рав.14). 
Мақсад маъносини ифодалаётган учун кўмакчиси баъзан деб 
воситаси билан синонимик муносабатга кириша олади. Қиёсланг: 
хизмат учун // хизматни деб; бир қиз учун // бир қизни деб. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling