Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

5. Объект муносабати. Ўлим учун ғам емайман бўйингдан 
(Рав.56). Дунё учун кўндирдим деб гапирма,// Кўнглинг учун 
хизматингни қиламан (Рус.362). 
Каби. Бу кўмакчи «ўхшатиш», «солиштириш», «қиёслаш» 
маъноларини ифодалайди. Рустам каби мужгонингни // Мен 
бировларга менгзадим (А.105). Ўн тўрт кунлик ой каби ҳусндор 
(О.6). 
Достон матнларида каби (А.i=5) кўмакчисига мисли (А.i=10)
ўхшаб (Р.i=1) сўзлари, -дайин, -дай қўшимчалари синоним бўлиб 
иштирок этган. Ўзинг билсанг, мисли аждаҳор эди (Алп.359). Чархин 
кўлнинг ёқасида бир нарса мисли бир тоғнинг бўктирилган 
дарасидай бўлиб ялтираб ётибди (Рус.415). Билсанг қўнғиротлик 
зотимни // Малакдайин суратимни (Алп.105). Бир ёшингдан 
юзларинг гулга ўхшаб, // Икки ёшда зулфинг сунбулга ўхшаб, //Уч 
ёшингда тилинг булбулга ўхшаб, // Тўрт ёшингда айқалашдим, бек 
ўғли (Я.Аҳм.229). 
Яраша (А.i=1; Р.i=1). Бу кўмакчи [-га+яраша] қолипида 
воқеалашиб, тенг, мос, лойиқ маъноларини билдиради: ...у одам ҳам 
индамайди, қўли билан нимани кўрсатса, пулига яраша шундан олиб 
беради (Рус.405). Шумлигига яраша, борганимдан сўнг жазосини 
ўзим бераман,- деди (О.87). 
Предмет хусусиятлари қиёсланади: Орзигулни олган кишининг 
ўзига яраша куч-қуввати бўлса керак, уддасидан чиқиб ёр қилиб 
олгандир (О.43). ...Элнинг кўчиб борётганини кўриб неча каниз – 
қизларни ўзига ҳамроҳ қилиб, қирқин қизлар билан ҳар қайсилари 
ўзларига яраша отларга минди (Алп.29). 
Хуллас, соф кўмакчилар биргалик, сабаб, мақсад, қурол-восита, 
пайт, ҳолат, оралиқ масофа, қиёслаш-чоғиштириш, шарт, аталганлик, 
қарашлилик, эваз, объект каби маъноларни англатади. Билан, учун (-

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling