5. Объект муносабати. Ўлим учун ғам емайман бўйингдан
(Рав.56). Дунё учун кўндирдим деб гапирма,// Кўнглинг учун
хизматингни қиламан (Рус.362).
Каби. Бу кўмакчи «ўхшатиш», «солиштириш», «қиёслаш»
маъноларини ифодалайди. Рустам каби мужгонингни // Мен
бировларга менгзадим (А.105). Ўн тўрт кунлик ой каби ҳусндор
(О.6).
Достон матнларида каби (А.i=5) кўмакчисига мисли (А.i=10),
ўхшаб (Р.i=1) сўзлари, -дайин, -дай қўшимчалари синоним бўлиб
иштирок этган. Ўзинг билсанг, мисли аждаҳор эди (Алп.359). Чархин
кўлнинг ёқасида бир нарса мисли бир тоғнинг бўктирилган
дарасидай бўлиб ялтираб ётибди (Рус.415). Билсанг қўнғиротлик
зотимни // Малакдайин суратимни (Алп.105). Бир ёшингдан
юзларинг гулга ўхшаб, // Икки ёшда зулфинг сунбулга ўхшаб, //Уч
ёшингда тилинг булбулга ўхшаб, // Тўрт ёшингда айқалашдим, бек
ўғли (Я.Аҳм.229).
Яраша (А.i=1; Р.i=1). Бу кўмакчи [-га+яраша] қолипида
воқеалашиб, тенг, мос, лойиқ маъноларини билдиради: ...у одам ҳам
индамайди, қўли билан нимани кўрсатса, пулига яраша шундан олиб
беради (Рус.405). Шумлигига яраша, борганимдан сўнг жазосини
ўзим бераман,- деди (О.87).
Предмет хусусиятлари қиёсланади: Орзигулни олган кишининг
ўзига яраша куч-қуввати бўлса керак, уддасидан чиқиб ёр қилиб
олгандир (О.43). ...Элнинг кўчиб борётганини кўриб неча каниз –
қизларни ўзига ҳамроҳ қилиб, қирқин қизлар билан ҳар қайсилари
ўзларига яраша отларга минди (Алп.29).
Хуллас, соф кўмакчилар биргалик, сабаб, мақсад, қурол-восита,
пайт, ҳолат, оралиқ масофа, қиёслаш-чоғиштириш, шарт, аталганлик,
қарашлилик, эваз, объект каби маъноларни англатади. Билан, учун (-
Do'stlaringiz bilan baham: |