Заки достонлари


Кейин. Бу кўмакчининг достон матнларида кай


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Кейин. Бу кўмакчининг достон матнларида кай(А.i=7; Р.i=1), 
кей(А.i=2) қисқа шакллари ишлатилган. Кейин (А.i=54; Р.i=17) 
кўмакчисининг барча шакллари қуйидаги маъноларни ифодалайди: 
1) иш-ҳаракатнинг тугалланиш билан боғли бўлган вақт 
муносабатини: Қирқ кечаю қирқ кундуз бўлгандан кай тўй 
тарқайдиган кун бўлди (Алп.16). ...қирқ кундан кей тўй охир бўлади 
(Рус.344). ..қирқ кундан кейин шу болани чақириб сўрасак... (Рав.59).
2) иш-ҳаракат тугагандан сўнг, иккинчиси содир бўлишини 
билдиради: Бизлар бориб подшога бир маслаҳат қилайлик, ундан 
кейин сенга буюрамиз...(Рав.59). ...тапур-тупур ўйинлар қилаётир, 
қизиғи кейин бўлаётир (Рав.44). 
3) сабаб маъноси. Гапиришиб ундан кей мамлага келган 
(Рус.404). Бежой бурилгандир назари Чибор қирқ кун кейин тушиб 
қолди бул ишлар (Алп.113). 
Бери. Бу кўмакчи чиқиш келишигидаги сўзни бошқариб, 
қуйидаги маъноларни ифодалайди: 
102
Рустамов Т. Ҳозирги ўзбек адабий тилида кўмакчилар. Тошкент: Фан, 1965.- 92 б. 


71 
1) ҳаракатнинг бошланиши қандайдир пайтдан бошлаб
маълум вақт давомигача чўзилишини ифодалайди: ...неча йилдан 
бери қўнғиротнинг хони ҳам зиндонда ётибди...(Алп.245). Неча 
кундан бери ҳайдаб келамиз (Рус.383).
2) вақт билдирувчи сўзлар билан бирга келиб, пайт оралиғи 
аниқлашади: Аниқликни сўзлар олдидан келган сонлар кўрсатиб 
туради: Етти йилдан бери азоб кўрибди (Алп.282). Тўқсон кундан 
бери сен ҳам келмагин (Алп.118). Олти кундан бери сен фиғон айлаб 
(О.76). 
Сабабли. Бу кўмакчи содир бўлаётган иш-ҳаракатнинг бошқа иш-
ҳаракатга алоқадор экани, сабабини билдиради: Бу қизлар нима 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling