Тортиб. Бу кўмакчи иш-ҳаракат ёки вақеанинг содир
бўлишидаги бошланғич ўрин, манба маъносини ифодалайди:
Куннинг ўзи кечга тортиб боради (Алп.218).
Ҳозирги ўзбек адабий тили ва матнларда от сўз туркуми
таркибида ўрганилиб келаётган олд, ост, таг, уст, ич, томон, ён,
орқа, қош, ўрта, ўрин сўзлари [III шахс эгалик+жўналиш к-к], [III
шахс эгалик +ўрин-пайт к-к], [III шахс эгалик+чиқиш к-к]
қолипларида кўмакчиликка кўчиб, матнларда кўмакчи вазифасида
воқеалашади. Улар макроконтекст ва микроконтекстда ҳар бири
ўзига хос хусусиятга, хилма-хил маъно нозикликларига эга.
Ост, таг. Бу кўмакчилар бир-бири билан синонимик
муносабатда бўлиб қуйидаги маъно нозикликларига эга.
Ост, таг [III шахс эгалик қўшимча+жўналиш келишиги
қўшимчаси (III ш.э.қ.+ж.к.)
103
] қолипидаги остига (А.i=17; Р.i=20),
тагига кўмакчилар иш-ҳаракатнинг бирор предметнинг остки
қисмига йўналганлигини кўрсатади. Масалан: Золимлар дорнинг
остига яқинлашиб қолди (Рав.86). Бекларнинг остига либосни
ташлаб (Алп.218). Ястиқнинг тагига пичоқни қўйди (О.69). Чашма
бўйига, Чинор тагига келиб ўтирди (О.14).
[III
шахс
эгалик
қўшимчаси+ўрин-пайт
келишиги
қўшимчаси (III шш.э.қ.+ў.к.)] қолипидаги остида (А.i=21;Р.i=7),
тагида кўмакчилар иш-ҳаракатни бирор предметнинг пастки
қисмида содир бўлганини ифодалайди: Ер остида золим тани
чирисин (Рус.391). Бир гул бўтанинг остида нағма қилаяпти
(Алп.266).
[III шахс эгалик қўшимча+чиқиш келишиги қўшимчаси (II
ш.э.қ.+ч.к.)] қолипидаги остидан (А.i=2), тагидан кўмакчилар иш-
ҳаракатни бирор предметнинг остки қисмидан йўналганлигини
кўрсатади: ...Қалдирғочойим чангалнинг остидан чиқиб қаради
(Алп.289). Сўнгра бориб Орзигулнинг ястиғи тагидан пичоқ топиб
келтирдилар (О.73). Ҳам ўғлим, ҳам қизим, бирдан-бир ёлғизим, сув
Do'stlaringiz bilan baham: |