кетидан етиб Бойчибор (Алп.148).
2) «воқеликни кетма-кет содир бўлиш» маъноси: Агар занги
билса, ўлдириб, гўшимизни арақ кетидан кабоб қилади,- деб бир сўз
деди (Я.Аҳм.274).
Хуллас, достонлар тилида соф кўмакчиларга нисбатан
функционал
кўмакчилар
кўпроқ
қўлланади.
Улар
нутқ
эмоционаллиги, экспрессивлигини оширишга хизмат қилади.
2.1.2. Боғловчи сўз туркуми
Боғловчилар бошқа ёрдамчи сўзлардан махсус ўзига хос
хусусиятлари билан фарқ қилади. Масалан, кўмакчилар от
туркумидаги сўзларнинг бошқа туркумдаги сўзлар билан алоқасини
таъминласа, боғловчиларда бу нарса фарқланмайди. Биргина
боғловчи турли сўз туркумига тегишли сўзларнинг бир-бири билан
алоқасини таъминлаши мумкин: отлар (менинг акам ва укам бор),
феъллар (бола ёзади ва ўқийди), сифатлар (ақлли ва гўзал), равишлар
(эрта ва кеч) кабилар. Кўпчилик боғловчи сўзлар фақат сўзлар ва
гаплар ўртасидаги алоқанигина таъминламасдан, балки уларнинг
маъносини конкретлаштиради ва намоён қилади. Шундай
хусусиятларга эга бўлган боғловчилар кўп йиллардан буён тилшунос
олимларимизнинг текшириш объекти бўлиб келмоқда
104
.
Ҳозирги ўзбек адабий тилига оид дарслик ва қўлланмаларда,
илмий ишларда тил ҳам нутқда боғловчи сўзларнинг қуйидаги
турлари ва уларга оид боғловчилар деб қуйидаги сўзлар қайд
этилганлигини кўрамиз. Тенг боғловчи сўзлар: ва, ҳамда, боғловчи
вазифасида келган билан кўмакчиси, ҳам юкламаси (бириктирув
боғловчи сўзлари); аммо, лекин, бироқ, балки, холбуки (зидловчи
боғловчи сўзлар); ё, (ёки, ёинки, ёхуд), гоҳ..., гоҳ, бир.., бир.., баъзан,
баъзан.., хоҳ.., хоҳ.. (айирувчи боғловчи сўзлар).
Эргаштирувчи боғловчи сўзлар: яъни, -ки, -ким, (аниқлов
боғловчи сўзлари); чунки, шунинг учун, (сабаб боғловчи сўзлар);
Do'stlaringiz bilan baham: |