Заки достонлари


Лекин Зулхуморни ҳам урманглар, сўкманглар..(Рав.59).  Бироқ


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Лекин Зулхуморни ҳам урманглар, сўкманглар..(Рав.59). 
Бироқ боғловчиси гапда мазмунан зид бўлакларни боғлаш учун 
ишлатилади. Бу боғловчи лекин (А.i=5; Р.i=7), аммо боғловчилари 
билан синоним бўла олади: ...Орзигулнинг аччиғи келиб, аввал рози 
бўлмади. Бироқ, ярадор ёри унинг эсидан бир дақиқа кўтарилган эмас 
эди (О.53). Келтирилган мисолларни қиёслаб кўриб, бизнингча, 
лекин, аммо, бироқ боғловчилари ўртасида услубий фарқланиш 
мавжуд. Бироқ кўпроқ «бадиийлик» ифода маъносида, лекин, аммо 
эса «достон тилига хослик» маъносида ишлатилади. 
Балки (А.i=26; Р.i=6) боғловчиси қуйидаги маъноларни 
ифодалайди:
1) предмет, шахс ёки иш-ҳаракат орасидаги зид муносабатни 
билдиради: Алпомиш ичида мени ҳоҳлагандай бўлди, балки менинг 
зўрлигимни ҳам билди (Алп.67). ...калласи гов саватдай, қопадиган 
итдай, балки баҳайбат бойтебатдай кампир (Рав.21).
2) эҳтимоллик, гумон маъноларини англатади: ...ҳеч кимнинг 
уйи бунга тўғри келмайди, балки подшоликларда ҳам бундай 
салтанат қилмайди...(Алп.36). Биз Оқтошдан чиқиб кетганимизга кеча 
неча замон ўтди, балки ўн тўрт йилга яқинлаб етди (Рус.365).
Ё (ёки) боғловчиси қуйидаги вазифаларда воқелашади: 
1) уюшган бўлакларнинг бирини иккинчисидан, бирор воқеа, 
ҳодиса ёки иш-ҳаракатни бошқасидан айириб кўрсатади: ...қалмоқ 
вилоятига етганча, ё бир ўтинчига, ё бир подачига, ё чўлда юрган 
чўпонга «биз Барчиннинг чопари бўлар эдик», - деб...(Алп.72). Бу 
бола бир катта ердан чиққан болада: ё бир подшонинг боласи, ё бир 
катта бекнинг боласи, ё бир аслзода бир оқсуяк эшоннинг боласи, 
албатта (Рав. 22). 


82 
2) зидлик муносабатни ифодалайди: Таваккал-да, ё уларга берар, 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling