Шунинг
учун
(А.i=2;
Р.i=3)
сабаб
боғловчи
сўз
[олмош+кўмакчи] қолипида шаклланиб, эргаш гапни бош гапга
боғлаб, бош гап таркибида келади. Достон матнларида шуни шакли
кўпроқ қўлланилади. Бу боғловчи микроконтексда қуйидаги
маъноларда воқеаланади.
а) сабаб маъноси:- Бова, мен бозорнинг йўлини тополмай
юрибман, шунинг учун сизга ташвиш бердим (Рав.29)....бир йўллик
олиб бориб қаманглар, тағин ундан бошқа гап чиқиб юрмасин, шуни
эҳтиёт қилинглар (Рав.59).
б) натижа маъноси: Бек Алпомиш чоҳда ётган тўради,
//Шунинг учун кўп меҳнат қилади (Алп.276). Мен ҳам ўл деган ерда
ўлар эдим, асли гапни икки қилган эмас эдим. Энди шунинг учун
эртага майдонга кираман (Рав.82).
Агар (А.i=43; Р.i=26) шарт боғловчисининг агарда, агарчи, гар
(А.i=2), гарчи, магар (А.i=6; Р.i=1) шакллари бўлиб, боғлиқ қуршовда
шарт, тўсиқсизлик маъноларини кучайтириб, бўрттириб кўрсатади:
Агар етолмай йўлда қолсам, агар бир ўсал иш бўлса, ҳасан марднинг
кўнглида армони қоларди (Рав.71). Анови турганлардан сўрайин, агар
шунинг маъносини билмай кетсам бўлсам (Рав.27). Лекин олис-
яқинини билмайман, магар шунда бориб кел демасанг (Рус. 396).
Агар боғловчиси иштирок этган эргаш гаплар кўпинча феълнинг
шарт майли шакли ёрдамида бош гапга боғланади ва шарт маъносини
ифодалайди: Ўлганимча тўйни бузиб кўрайин,// Гар қўлимдан келса,
ўрлаб турайин (Алп.345). Магар билса кўздан тўкар ёшингни,//
Йиғлатади қавми-қариндошингни (Алп.355).
Агар боғловчиси эргаш гапнинг бошида келиб, тингловчи
диққатини жалб қилади: Агар билса, билмаганинг билдирар, // Дўст
йиғлатар, душманингни кулдирар (Алп.355).
Достонлар тилида бу боғловчи ўрнида мабодо (А.i=4; Р.i=1)-
Do'stlaringiz bilan baham: |