ё бизларга (Рав.82). ...ғайратни маҳкам қилдим, энди ё ўғлингни
айириб оламан, ё ўламан (Рав. 82).
3) қўшма гап компонентларидаги воқеа, ҳодиса ҳам юзага
чиқмаган,
улардан
бирининг
бажарилиши
энди
мўлжалланаётганлигини билдиради: Бир бало қиласанми, ё ёмонлаб
ўласанми..(Алп.82). Ёрман суҳбат қурган борми? //Ёки бирга юрган
борми? (Рав.30).
4) уюшиқ бўлаклар орасида келиб, гумон, тахмин маъноларини
билдиради: Момомиз ғордамикан, ё бир алла гўрдамикан (Рус.356).
қалин – қисматни бованг соладими ёки сен ўзингми? - деди (О.85).
Ё (А.i=61; Р.i=20) боғловчисининг ёхуд, ёинки шакллари
«китобийлик, бадиийлик» маъносига хос бўлиб, достонлар тилида
деярли кузатилмайди.
Гоҳ (А.i=1; Р.i=2) боғловчиси уюшиқ бўлакларни ёки икки содда
гапни айириш учун хизмат қилади. Унинг гоҳи (А.i=21; Р.i=7), гоҳида
(А.i=1), гоҳо, го, гана (А.i=2), ганада (Р.i=1) шаклилари достонлар
тилида кўплаб ишлатилади. Юрган йўлим гоҳи баланд, гоҳи жар, //
Найза текса, оқ бадандан қон оқар (Рав. 28). Гоҳ созини созлайди, //
Гоҳ бўтадай бўзлайди, //Гоҳи чакка, гоҳ пукка (Рав.73). Тоғай, ҳар
кимнинг хизматини қилган, ганада ҳаммомга ўт ёқиб кун ўтказиб
келаётган... (Рус.407).
Гоҳ боғловчиси гапда такрорланиб, галма-галлик, воқеа-
ҳодисаларнинг галма-гал рўй бериши мумкинлиги маъносини
ифодалайди: Худо қилган ишга банда кўнади, //Гоҳ йиғлайди, гоҳи
ойим кулади (Алп.232). Гана чўлда, гана элда, // Салтанат билан йўл
тортди (Хур.178).
Хоҳ боғловчиси айрим гап ёки гап бўлакларини ўзаро боғлаб,
галма-галлик, алмашиниб туриш маъноларини билдиради: Хоҳи
Оқтош, хоҳи ўзга мамлакат, одам насли бундай гапдан бехабар
(Рус.365). Хоҳ оғир ол, хоҳ оғир олма (Рус.370). Хоҳи Алпомиш
қилиб олсин, хоҳи қалмоқларнинг бири қилиб олсин... (Алп.120).
Хуллас, тенг боғловчи сўзлар гап мазмунини ёки нутқ қуршовида
қўшимча маъноларни воқеаланишида муҳим белги саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |